RU

Последние новости

21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  0 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  78 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24

Суперлига. "Насаф" Жиззахда "Сўғдиёна"ни тўхтатди Новости

Суперлига. "Насаф" Жиззахда "Сўғдиёна"ни тўхтатди

Бугун Coca Cola Суперлига 12-тур ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 12-тур

28.05.2023, 20:00

"Сўғдиёна" стадиони, Жиззах

"Сўғдиёна" – "Насаф" 1:2 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Иля Илин.

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин

AVAR: Ҳусан Ҳудойбердиев

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Гол: Марко Колакович (Жасур Ҳасанов) 3, 0:1, Ойбек Бозоров (Жўрабек Маннонов)  9, Акмал Мозговой (Шуҳрат Муҳаммадиев) 36, 1:2

"Сўғдиёна" - 27. Милан Митрович, 6.Алишер Салимов, 9. Зенан Займович (7. Сердер Сердеров, 46), 10. Жавоҳир Қахрамонов, 11. Жасур Ҳасанов, 15. Тарик Исич, 18. Миржалол Абдумуталов (8. Искандар Шойқулов, 46), 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев (17. Муҳаммад Йўлдашев, 70), 32. Нодиржон Сайибов (14. Бобурбек Йўлдашов, 84), 93. Марко Колакович.

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 4. Елёр Орифов, 12. Хислат Ҳалилов,  20. Амирбек Файзиев, 26. Улуғбек Абдуллаев.

"Насаф" - 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой,  9. Жавоҳир Сидиқов (18. Баҳром Абдураҳимов, 70),  15. Жўрабек Маннонов (28. Шухрат Муҳаммадиев, 24), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (17. Суҳроб Нуруллоев, 90+3), 92. Умарбек Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов (22. Шохмалик Комилов, 90+3)

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов,  23. Сардор Садуллаев,  29. Муҳаммаджон Раҳимов, 70.  Абубакр Ризо Турдиалиев.

Огоҳлантириш: Шуҳрат Муҳаммадиев 45+1, Нодиржон Сойибов 64, Алибек Давронов 72

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90+3. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Азиз Амонов ўрнига Шоҳмалик Комилов, Ойбек Бозоров ўрнига Суҳроб Нуруллоев тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Мезбонлар бор эътиборини ҳужумга қаратган. 

84. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Нодиржон Сойибов ўрнига Бобур Йўлдошев тушди. 

77. ЗАРБААААА. Ғолиб Ғайбуллаев чамаси 24 метрлардан жарима зарбасини ижро этди. Митрович вазият қаҳрамони. 

72. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Алибек Давронов

64. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Нодиржон Сойибов

60. "Насаф" ҳужумлар сонини оширди. Футболчилар бугун майдонда олов бўлиб ёнмоқда. Мана бўлар эканку, икки жамоага ҳам бу борада раҳмат айтамиз. Чиройли ўйин, вазиятларга бой. Стадионга бормаган одам адашади. 

58. ЗАРБААААА. Алиқулов боши билан аниқ зарба йўллади. Ким аслида кимлигини кўрсатиш навбати Митровичга. 

56. ЗАРБААААА. Стаснинг зарбаси хавфли чиқди. 

50. ЗАРБАААААА. Сердер Сердеровнинг зарбасини Абдувоҳид Неъматов учар қуш мисоли қайтарди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Миржалол Абдумуталов ўрнига Искандар Шойқулов, Зенан Займович ўрнига Сердер Сердеров тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди

Танаффус

45+1. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Шуҳрат Муҳаммадиев

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ЗАРБААААА. "Насаф" худди "PlayStation"  ўйинида бўлгани каби ўйланган чиройли ҳужум қилди. Якуний зарбани берган Амоновнинг йўлига Милан Митрович тўғаноқ бўлди. У тўпни қайтарди.

36. ГОООООООООООООЛ. "Насаф" яна ўша қанотдан хужум уюштирди. Муҳаммадиевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпни Акмал Мозговой боши билан голга айлантирди. Бугун балли-калла ўйин бўлмоқда, чунки фақат бош билан гол уриляпти. 

33. Икки жамоа ҳам майдонда бир бирига тактик кураш таклиф қиляпти. Вазиятлар эса камайди. 

24. ЎЗГАРИШ. "Насаф"да мажбурий ўзгариш. Жўрабек Маннонов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев тушди. 

20. ЗАРБААААА. Насруллаевнинг зарбаси яхши чиқди. 

14. Жасур Ҳасанов жарима зарбасини амалга оширди. Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. "Насаф" ҳимоячилари кескинлик бўлишига йўл қўйишмади. 

9. ГООООООООООООЛ. "Насаф" кенг ҳудуд бўйлаб комбинация ташкил қилди. Жўрабек Маннонов ҳужумга қўшилди ва ўз қанотидан тўпни Ойбек Бозоровга узатди. Бозоров бошига келиб тушган тўпни тўғри Митрович дарвозасига йўллаб қўя қолди, 1:1

7. Жасур Ҳасановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

3. ГОООООООООООООООЛ. "Сўғдиёна" ўнг қанотда жарима зарбаси ишлади, уни Жасур Ҳасанов ажойиб тарзда жарима майдончасига узатиб берди. Бўйдор ҳимоячи Марко Колакович боши билан дарвозани чиройли тарзда ишғол қилди. 

- Учрашув бошланди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика