RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Суперлига: “Қўқон-1912” – “Насаф”. Превью Новости

Суперлига: “Қўқон-1912” – “Насаф”. Превью

“Насаф” Суперлиганинг 7-тур учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 21 апрель шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 7-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) - “Насаф” (Қарши)
21.04.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам: 
Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)
Захира ҳаками:  Фарух Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Тошкент)
Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов
 
Ўзаро учрашувлар рақамларда

Мазкур жамоаларнинг миллий чемпионатимиздаги ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, жамоалар бунгача 16 марта туқнаш келишган. Шундан 12та учрашувда "Насаф" ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси жамоаларнинг ўзаро учрашувларида ҳанузгача дуранг натижа қайд этилмаган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида 19-35.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 17-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув “Насаф”нинг миллий чемпионатимиздаги 625-учрашуви ҳисобланади.

Қўқондаги ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қўқонда 8 учрашувда баҳс юритишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 4тасида “Қўқон-1912” жамоаси ва яна 4тасида "аждарлар" ғалабага эришган. Қўқондаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 24та гол киритилган. Тўплар нисбати 14-10ни ташкил этмоқда. Устунлик “Қўқон-1912” жамоасида.


Қўқондаги сўнгги беш учрашув натижаси
04.03.2017  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
26.08.2016  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
16.08.2015  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3
18.08.2003  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0
09.06.2002  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0

Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар

"Насаф"нинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида "Насаф"нинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозага битта тўп йўллаган.

Жамоалар тўпурарлари

Қўқонлик футболчилар бу йилги чемпионатда 4та гол урган. Шулардан 2таси Мурод Холмуҳамедов ҳисобига ёзилган бўлса, яна 1тасини Суҳроб Бердиев киритган. “Навбаҳор” билан бўлган учрашувда, “Қўқон-1912” жамоаси фойдасига Томислав Пайович ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган.

“Насаф”нинг бирдан уч нафар футболчиси жамоа тўрурарлигига давогар бўлиб турибди. Булар Азизжон Ғаниев, Бобир Абдухолиқов ва Славко Лукичлардир. Улар шу пайтгача рақиблари дарвозасига 2тадан гол киритишган. “Насаф” шу пайтгача рақиблари дарвозасини 8 марта ишғол қилди.

Сариқ карточкалар

“Қўқон-1912” футболчилари бу йилги баҳсларда 9 марта огоҳлантириш олишган. "Насаф" футболчиларига ҳакамлар 10 марта сариқ карточка кўрсатишди. “Қўқон-1912” жамоасида Марко Милич ва Қўвондиқ Рўзиевлар 2 мартадан сариқ карточка олишган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари


Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги навбатдаги учрашув 21 апрель шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Ёшлар ўртасидаги баҳс эса, 20 апрель жума куни соат 16:00да бошланади. Учрашув Учкўприк марказий стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика