RU

Последние новости

01:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  147 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилди Новости

Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 14-дақиқасида мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Бойматовнинг ўнг қанотга Григалашвилиги узатиб берган тўпини Элгужа қабул қилиб олди ва жарима майдончасига кириб бориб, икки ҳимоячини алдаб зарба беришга эришди. Тўп дарвоза тўрига орқа томондан тегди. 

16-дақиқада қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Мақсуд Каримов яқин масофадан дарвозага боши билан аниқ йўллади. Исломжон Абдуллаев жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

23-дақиқада Элдор Бойматовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

35-дақиқада Шаҳбоз Эркиновнинг узоқ масофадан йўллаган айланма зарбасини Макосин катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

Биринчи тайм тугади. 

Иккинчи тайм бошланди.

69-дақиқада Григалашвилининг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

79-дақиқадан Мурод Бобожоновга кутилмаганда тўп етиб келди ва ҳужумчимизнинг зарбаси ноаниқ чиқди...

90-дақиқада белгиланган жарима тўпидан Мурод Холмуҳаммедов унумли фойдаланиб ҳисобни очди - 0:1. 

Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади ва "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини Навоийда қўлга киритди.


Суперлига, 5-тур.
ҚИЗИЛҚУМ – ҚЎҚОН-1912 - 0:1
19 апрель 2019 йил. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 18:15
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Илья Ильин
Назоратчи: Бахтиёр Номозов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Мурод Холмуҳаммедов 90, - 0:1.

"Қизилқум": 22. Артём Макосин, 4.Эркин Байдуллаев, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Элдор Бойматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев (10.Алишер Саноев, 59), 30.Элгужа Григалашвили, 36.Хуршид Олимов (19.Миржалол Қосимов, 46), 44.Мақсуд Каримов, 99.Медина Смит (7.Мурод Бобожонов, 69).
Захира: 1.Евгений Черемисин, 8.Акмал Рустамов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 25.Азизбек Усмонов, 97.Суҳроб Ярашов, 98.Беҳзод Ғанижонов.

"Қўқон-1912": 1.Исломжон Абдуллаев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Беҳруз Саъдиллоев (16.Жасур Ҳасанов, 67), 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқбол Маликжонов (7.Жамшид Ҳасанов, 82), 22.Шаҳбоз Эркинов (21.Тимур Усмонов, 90+4), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 25.Сарвар Каримов, 89.Боян Кнежевич, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов, 11.Тимур Ҳакимов, 55.Милош Николич, 99.Дилшод Баратов.

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Эркинов 37, Муҳсин Убайдуллаев 57, Миржалол Қосимов 87, Элгужа Григалашвили 89.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика