RU

Последние новости

10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  3 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  13 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  13 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1

Суперлига. "Сўғдиёна" яна нурсиз дуранг ўйнади. Бу сафар Муборакда Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" яна нурсиз дуранг ўйнади. Бу сафар Муборакда

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 19-тур
МАШЪАЛ – СЎҒДИЁНА 0:0 (ТУГАДИ)
21 сентябрь 2021 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафар Акрамов (18.Аббос Шодмонов, 84), 5.Нажмиддин Нормуродов, 9.Ойбек Нурматов (, 7.Ифеани Ифеани, 70), 10.Годвин Оквара Чика, 11.Самуэль Чигози Онониву (97.Руслан Хожиев, 89), 13.Шаҳзод Шайманов (8.Мишель Окоро Ибе, 89) 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 27.Муҳаммадали Йўлдошев (19.Қаҳрамон Баҳодиров, 84)
Захира: 1.Ботир Носиров, 20.Худоёрхон Сагдуллаев, 33.Сирожиддин Аллаев, 99.Жаҳонгир Абдусаломов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов, 6.Искандар Шайкулов, 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 14.Даниэль Насриддинов ( 18.Дарко Станоевич, 73), 17.Шаҳбоз Жўрабеков (28.Эргаш Исмоилов, 87), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 20.Баҳодир Насимов ( 11.Жасур Ҳасанов, 55), 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 15.Жасур Ҳакимов, 25.Нодирбек Қўйбоқов,  77.Саҳоб Рашидов, 88.Муҳсин Бозоров.


Огоҳлантиришлар: Искандар Шойқулов ("Сўғдиёна") 18, Зафар Акрамов ("Машъал) 46, Ифеани Ифеани ("Машъал"), 77, Элёр Орифов ("Сўғдиёна") 90+4. 


ЯНГИЛАШ


90+4. ОГОҲЛАНТИРИШ. Элёр Орифовга сариқ карточка кўрсатилди. 

90+3. "Сўғдиёна" босимни оширмоқда. Якуний зарбани берадиган футболчи йўқ.  

90+1. УХХХХХХХХХХХ. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯТ. "Машъал" ярим ҳимоячисининг боши билан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Самуэль Чигозе ўрнига Руслан Хожиев, Шаҳзод Шайманов ўрнига Ибэ Окоро майдонга тушди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Шаҳбоз Жўрабеков ўрнига Эргаш Исмоилов майдонга тушд. 

83 . ЎЗГАРИШ. "Машъал", Зафар Акрамов ўрнига Аббос Шодмонов, Муҳаммад Йўлдошев ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров майдонга тушди. 

81. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ҳакамга эътироз билдиргани учун "Машъал" мураббийи Дилявер Ваниевга сариқ карточка кўрсатилди. 

77. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Ифеани Ифеанига сариқ карточка кўрсатилди. 

77. Шаҳбоз Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

74. ЗАРБАААААААААА. УХХХХХХХ. "Машъал", футболчиси Сирожиддин Қўзиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси кескин кўриниш олди. 

73.  ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Даниэль Насриддинов ўрнига Дарко Станоевич майдонга туширилди. 

71. УХХХХХХХХ. Майдон эгалари футболчиси Шаҳзод Шайманов қанотдан узатган тўпини Милан Митрович ушлаб олди. Шайманов рақибни ажойиб алдаганди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ойбек Нурматов ўрнига Ифеани Ифеани майдонга тушди. 

66. "Сўғдиёна" футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов Самандар Шукуриллаев билан тўқнашиб кетди. Қаҳрамоновга сариқ карточка кўрсатилди. 

64. Учрашувда темп ошди. Меҳмонлар бирин кетин ҳужумлар уюштиришди. Лекин самарасиз. 

62. УХХХХХХХХХХ. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯТ. "Сўғдиёна" футболчисининг жарима зарбасидан узатган тўпини мезбонлар посбони Достон Тўхтабоев қайтариб юборди. 

61. "Сўғдиёна" иккинчи бўлимда қанотлардан фаол ҳужумлар ташкиллаштирмоқда. Рақиб ҳимоячилари қўполлик билан тўхтатиб қолишмоқда. 

59. Ўйин тезлашди. 

55. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Баҳодир Насимов ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга тушди. Тактик ўзгариш. 

52. Баҳодир Насимовда гол уриш учун қулай имконият юзага келганди. Якуний зарба ноаниқ. 

50. Даниэль Насриддиновнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

46. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Зафар Акрамовга сариқ карточка кўрсатилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 


45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

39. Учрашувда темп паст. Жамоалар ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтармоқда. 

36. ЗАРБАААА. Жамолиддин Убайдуллаевнинг зарбасини Милан Митрович ушлаб олди. 

29. ЗАРБАААА. Сирожиддин Қўзиевнинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасини Милан Митрович қинчиликсиз ушлаб олди. 

28. ЗАРБАААААААААААА. Ойбек Нурматовнинг қанотдан ёриб кириб берган пасидан сўнг Годвин Чика дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. 

23. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Жамоалар тўп назоратига эътибор қаратяпти. 

18. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Искандар Шойқуловга сариқ карточка кўрсатилди. 

14. ЗАРБАААААААА. Искандар Шойқуловнинг зарбасини "Машъал" посбони қайтарди. "Сўғдиёна" учрашувдаги илк хавфли вазиятни яратди. 

6. "Сўғдиёна" тўп назоратини қўлига олди. 

4. Майдон эгаларининг кетма-кет ҳужумларини рақиб ҳимоячилари бартараф этди. 

1. Илк дақиқалардан майдонда жиддий кураш бошланди. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув соат 16:30да бошланади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика