RU

Последние новости

00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  0 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  11 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  1 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  11 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  16 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  4 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  17 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  7 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  6 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  50 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  32 20:43Париж-2024. Аргентинанинг Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол икки соатдан сўнг бекор қилинди (хабар таҳрирланди)  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1

Суперлига. "Динамо" 6 йиллик танаффусдан сўнг ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Динамо" 6 йиллик танаффусдан сўнг ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.
 

Ўйиннинг 2-дақиқасида мезбонлар бурчак тўпига эга бўлишди, ҳаводан узатиб берилган тўпни Шоҳруҳ Абдураҳмонов дарвоза томон ноаниқ тарзда йўллади. 

Кейинги дақиқада Арсланмират Амановнинг кучли зарбасини Ботирали Эргашев катта қийинчилик билан қайтарди.

14-дақиқада Сардор Эминовнинг кучли зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтариб қолди. 

17-дақиқада мезбонлар вакили Дамир Темиров тўп учун курашда қўлини синдириб олди ва тез ёрдам машинасида стадионни тарк этди. Унга соғлик тилаймиз. 

27-дақиқада "Локомотив" футболчилари жарима тўпига эга бўлишди, Искандеровнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

Кейинги ҳужумда Ҳайдаров боши билан дарвозага аниқ зарба йўллади, Ботирали Эргашев ажойиб сейв намойиш этди, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди. 

33-дақиқада "Динамо" вакили Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг кучли зарбасини Илёсов ушлаб олди. 

34-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди. 

36-дақиқада яна Абдураҳмоновнинг кучли зарбасини Илёсов бир амаллаб қайтаришга эришди. 

42-дақиқада Сардорбек Эминовнинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

43-дақиқада Йован Жокич жарима майдони чизиғи ёнидан кучли зарба берди, ноаниқ. 

Кейинги ҳужумда Олег Зотеев жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, Ботирали Эргашев оёқлари билан тўпни қайтарди.

 

49-дақиқада Искандеров узатган тўпни Тўхтахўжаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 

59-дақиқада Миркомил Лоқаев бирга бир вазиятга чиқиб борди, Илёсов тўпни қайтаришга эришди. 

61-дақиқада Абдураҳмоновнинг тўп узатишидан кейин Қадамбой Нурметов жарима майдони ичидан ҳисобни очди - 1:0. 

64-дақиқада Арсланмират Амановнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Темурхўжа Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллади - 1:1. 

72-дақиқада чап қанотдан Бобур Қосимов тўпни дарвоза ёнига ташлаб берди, Қадамбой Нурметов бўш дарвозани ишғол қилиб дублга эришди - 2:1.

77-дақиқада Олег Зотеев чап томондан дарвоза томон зарба берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

90-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. 

Учрашувда "Динамо" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сўнгги бор "Динамо" 2013 йилда ўз майдонида "Локомотив"ни мағлуб этган эди. Шу тариқа 6 йиллик нохуш анъана якунига етди. 


Динамо

Кадамбой Нурметов - 61', Кадамбой Нурметов - 72'

Суперлига. Тур 12

21/06/2019, 18:00

1
:
2
Завершен

Локомотив

Темурходжа Абдухаликов - 64'

45'
90'
19'  Дамир Темиров (Обид Хакимов)
61'  Кадамбой Нурметов
61'  Шохрух Абдурахмонов
72'  Кадамбой Нурметов
72'  Бобур Касымов
79'  Жасур Азимов (Акмаль Холмурадов)
85'  Кадамбой Нурметов (Сирож Хамраев)
46'  Йован Жокич (Азизбек Амонов)
59'  Ислом Тухтаходжаев (Диер Турапов)
64'  Темурходжа Абдухаликов
64'  Арсланмират Аманов
83'  Азизбек Хайдаров (Владислав Фомин)


Суперлига, 12-тур
"ДИНАМО" (Самарқанд) – "ЛОКОМОТИВ" (Тошкент) - 2:1
21 июнь 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Равшан Копадзе, Шохруҳ Аъзамов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Қадамбой Нурметов 61, - 1:0 (Шоҳруҳ Абдураҳмонов). Темурхўжа Абдухолиқов 64, - 1:1 (Арсланмират Аманов). Қадамбой Нурметов 72, - 2:1 (Бобур Қосимов).

"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимжон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов (6.Акмал Холмуродов, 80), 11.Қадамбой Нурметов (20.Сирож Ҳамроев, 85), 16.Бобур Қосимов, 21.Дамир Темиров (28.Обиджон Ҳакимов, 19), 23.Сардор Эминов, 24.Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 9.Низомжон Норов, 10.Амиржон Сафаров, 14.Воҳид Шодиев, 19.Санжар Баратов, 44.Дилмурод Каримов.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров (75.Владислав Фомин, 83), 8.Жамшид Искандеров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (77.Диёржон Туропов, 59), 23.Йован Жокич (14.Азизбек Амонов, 46), 24.Давронбек Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмират Аманов, 88.Игорь Йелич.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 25.Жавоҳир Алижонов, 52.Жалолиддин Жумабоев, 72.Бобурбек Эргашев, 78.Умар Адҳамзода.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика