RU

Последние новости

03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  30 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  15 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

Суперлига. "Бунёдкор", "Машъал" ва "Андижон"нинг ғалабасиз серияси давом этади Новости

Суперлига. "Бунёдкор", "Машъал" ва "Андижон"нинг ғалабасиз серияси давом этади

Ўзбекистон Суперлигаси 21-турининг 2-кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

"Машъал" 0:1 "Насаф"

"Андижон" 0:0 "Сўғдиёна"

"Бунёдкор" 1:1 АГМК

Эътиборлиси, ҳар уччала ўйинда мезбонлар учун омадсиз анъана давом этадиган бўлди.

Муборак аҳли дербидаги ғалабани соғиниб қолди

"Машъал" ва "Насаф" ўртасидаги баҳс тақдирини Шерзод Насруллаев ҳал қилганини биласиз. 23 ёшли фулбэк бу ҳаракати орқали уни терма жамоа йиғинига чақирмаган Сречко Катанец манзилига "салом" йўллаган бўлса, ажаб эмас. 

Хуллас, "Насаф"нинг мавсумдаги 11-ғалабаси "Машъал"нинг 11-мағлубиятига айланиб кетди. Шунингдек, Муборак клубининг Қашқадарё дербиларидаги муваффақиятсиз одими яна биттага кўпайди. "Машъал" футболчилари "Насаф" усидан сўнгги ғалабасини 2016 йилнинг 1 июлида қўлга киритишган эди ("газчилар"га Шаҳзод Шайманов голи 3 очко келтирган). Шундан кейин ўтказилган 7 ўйин 6 тасида "аждарлар"нинг "қанотлари" баланд келган бўлса, 1 та баҳс дуранг билан тугаган.

23.11.2016 "Насаф" 2:0 "Машъал"

18.05.2017 "Насаф" 1:0 "Машъал"

26.10.2017 "Машъал" 1:2 "Насаф"

21.06.2020 "Машъал" 0:0 "Насаф"

02.10.2020 "Насаф" 4:1 "Машъал"

09.07.2021 "Насаф" 1:0 "Машъал"

02.10.2021 "Машъал" 0:1 "Насаф"

5 йил

"Андижон" худди шунча вақтдан бери "Сўғдиёна"ни таслим қилиш йўлини топа билмаяпти

"Бургутлар"нинг Жиззах клуби устидан эришилган охирги ғалабаси 2016 йилнинг 23 апрелига тўғри келади (3:0). Ўшанда Неманья Йовановичнинг дубли ва Анвар Бердиев томонидан урилган гол водийликларга 3 очко келтирган. Шундан кейин ўтказилган 7 ўйининг 3 тасида "Сўғдиёна" зафар қучди, 4 ўйинда дўстлик.

5 ўйин

"Бунёдкор" Ўзбекистон чемпионатида қаторасига шунча ўйиндан бери Миржалол Қосимов жамоасини мағлуб қила билмаяпти.

"Қалдирғочлар" АГМКни охирги бор 2019 йилнинг 20 апрелида енгишган (Лутфулла Тўраевнинг жарима зарбасидан урган голи эвазига). Шундан кейин ўтказилган 5 ўйиннинг 4 тасида олмалиқликлар ғалаба қозонди, кечаги ўйинда эса кучлар тенг келди.

18.10.2019 "Бунёдкор" 0:2 АГМК

13.03.2020 АГМК 2:0 "Бунёдкор"

22.09.2020 "Бунёдкор"2:3 АГМК

14.05.2021 АГМК 3:1 "Бунёдкор"

02.10.2021 "Бунёдкор" 1:1 АГМК

Танташев барчадан қаттиққўл. "Пахтакор" 18, "Металлург" 3 йилдан кейин...

Автор :
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика