RU

Последние новости

00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  3 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  23 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  17 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7

Суперлига. Бугун "Навбаҳор" - "Локомотив" ва "Металлург" - "Қўқон-1912" ўйинлари бор Новости

Суперлига. Бугун "Навбаҳор" - "Локомотив" ва "Металлург" - "Қўқон-1912" ўйинлари бор

Бугун Суперлигада 2-турнинг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади.

“Металлург” - “Қўқон-1912”
6март 2020 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:15
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Дониёр Сайлавов, Тимур Галеев, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров


Мавсумни ижобий натижалар билан бошлаган икки клуб ўртасидаги баҳс. "Металлург" Тошкент вилояти дербисида АГМК меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Бекобод клуби сафида Аброр Тошқўзиев тўп киритди. "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди. Мурод Холмуҳаммедов иккита гол урган бўлса яна бир голга Қувондиқ Рўзиев муаллифлик қилди.

Бу жамоалар ҳозирга қадар 20та ўйинда тўқнаш келишган. Қизиғи натижалар мутлақо тенг: иккала жамоа ҳам 9тадан учрашувда ғолиб бўлган. Иккита баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. "Металлург" ҳам, "қўқон-1912" ҳам 32тадан гол ургани янаям қизиқ.

2019 йилги мавсумда ҳар иккала баҳсда ҳам "Металлург" зафар қучган. Бекободда 3:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, Қўқонда 2:3 ҳисоби кузатилган.

Ўтган мавсум "Металлург" шарафини ҳимоя қилган Музаффар Музаффаров яқинда "Қўқон-1912"га кўчиб ўтди.

Бекободда ўтган 10та ўйинда "Қўқон-1912" фақат бир марта ғалабага эришган (2002 йил) ва бир бор дуранг ўйнаган (1998 йил), қолган 8та учрашувда "Металлург" ўз уйида ғолиб бўлган.

Металлург

Станислав Андреев - 21'

Суперлига. Тур 2

06/03/2020, 18:15

0
:
1
Завершен

Коканд-1912

45'
90'
21'  Станислав Андреев
51'  Андрей Шипилов
90'  Андрей Шипилов




“Навбаҳор” - “Локомотив”
6 март 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 18:15
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Ахмед Тиллаев


Биринчи турда амалдаги чемпионга қарши муносиб ўйнаган “лочинлар” бу сафар ўз майдонида вице-чемпион “Локомотив”ни қабул қилишади.

“Навбаҳор” мавсумни Тошкентда “Пахтакор”га қарши баҳс билан бошлади ва 1:2 ҳисобида аламли тарзда мағлуб бўлди. Жамоа сафида россиялик легионер Иван Соловьёв гол урди. Ушбу гол 2020 йилги Суперлиганинг энг биринчи голи бўлди. “Локомотив” эса ўз майдонида “Андижон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Қизиғи “темирйўлчилар” сафида ҳам россиялик легионер Кирилл Погребняк тўп киритди, у дубль қайд этди.

Ўзаро ўйинлар тарихига назар солсак устунлик "Локомотив" томонида эканини кўриш мумкин. "Темирйўлчилар" 19та ўйинда зафар қучишган, 8та учрашувда "лочинлар"нинг қўли баланд келган. Қолган бешта баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. "Локомотив" ўзаро 32та ўйинда 56та тўп киритган бўлса, "Навбаҳор"да бу кўрсаткич 39тага тенг.

Бир йил олдинги ўзаро ўйинларда "Локомотив" ҳам сафарда, ҳам ўз майдонида ғалабага эришган. Қизиғи Тошкентда ҳам, Наманганда ҳам "темирйўлчилар" 1:0 ҳисобида ғолиб бўлишган.

Охирги 5та ўзаро ўйиннинг барчасида Тошкент клуби бу жамоани мағлуб этган. Сўнгги бор "Навбаҳор" 2018 йил Наманганда "Локомотив"ни таслим қилганди. "Лочинлар" охирги 4та ўйинда ушбу жамоа дарвозасига умуман гол ура олишмаган.


Навбахор

Азим Ахмедов - 64', Игорь Голбан - 88'

Суперлига. Тур 2

06/03/2020, 18:15

0
:
2
Завершен

Локомотив

45'
90'
59'  Иван Соловьёв
63'  Забихилло Уринбаев (Шохрух Махмудходжиев)
64'  Азим Ахмедов
82'  Иван Соловьёв (Джавлон Ибрагимов)
88'  Игорь Голбан
90'  Ислом Рашидханов (Павел Голышев)
18'  Олег Зотеев
39'  Кирилл Погребняк
59'  Даврон Умиров
63'  Кирилл Погребняк (Диер Турапов)
65'  Даврон Умиров (Вадим Афонин)
71'  Марат Бикмаев
85'  Даврон Хошимов
86'  Шахзод Шайманов (Абдулазиз Юсупов)
89'  Темурходжа Абдухаликов

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика