RU

Последние новости

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  1 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   4 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  14 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  13 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

Суперлига. АГМК "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди Новости

Суперлига. АГМК "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


3 июль, шанба
АГМК – ҚЎҚОН-1912
 - 2:1
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Жаҳонгир Саидов, Санжар Шоюсупов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистент: Кристина Середа
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Алишер Файзиев

Голлар: Санжар Турсунов 62 пенальти, - 1:0. Шоҳназар Норбеков 67, - 1:1 (Муҳаммаданас Ҳасанов). Иван Йосович 70 автогол, - 2:1.

АГМК: 1.Ботирали Эргашев - 20.Мирғиёс Сулаймонов (77.Дилшод Аҳмадалиев, 60), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (15.Аббос Отахонов, 87), 22.Санжар Шоаҳмедов (9.Зафар Полвонов, 60) - 28.Шоҳруҳ Гадоев (94.Элвин Фортес, 60), 18.Александр Касьян (4.Миржамол Қосимов, 83), 10.Ҳусниддин Ғофуров.

Захира: 35.Валижон Раҳимов - 5.Дилшод Жўраев, 26.Суннатилло Абдуғаниев, 30.Жасур Умаров.

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев - 70.Мурод Холмуҳаммедов, 3.Бобур Акбаров, 33.Иван Йосович, 23.Александр Мерзляков (18.Анвар Хожимирзаев, 84) - 14.Авазхон Маматхўжаев (99.Андрей Сидоров, 84), 15.Ойбек Рустамов, 91.Якуба Бамба (10.Шоҳназар Норбеков, 60) - 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 9.Ҳамидулло Абдуҳамидов (19.Суҳроб Бердиев, 73), 7.Асадбек Собиржонов.
Захира: 16.Элдор Адҳамов, 46.Хуршид Хўжаев - 4.Илҳом Ваҳобов, 8.Фарҳод Бекмуродов, 20.Иқбол Маликжонов.

Огоҳлантиришлар: Иван Йосович 27, Бобуржон Акбаров 61, Ботирали Эргашев 84,

Четлатиш: Асад Собиржонов 52



ЯНГИЛАШ



90+5. ЎЙИН ТУГАДИ. АГМК ғалаба қозонди. 

90+1. ЗАРБААА! Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди! 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди.

87. Ўзгариш. АГМК. Турсунов ўрнига Отахонов

84. Огоҳлантириш. АГМК. Ботирали Эргашев

84. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Мерзляков ва Маматхўжаев ўрнига Ҳожимирзаев ва Сидоров тушди

83. Ўзгариш. АГМК. Касьян ўрнига Қосимов тушди.

73. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Абдуҳамидов ўрнига Бердиев тушди

70.ГОООООООООООООООООООЛ! Аниқроғи автогол 2:1. Ғофуровнинг ҳаводан узатган тўпини Иван Йосович боши билан ўз дарвозасини ишғол қилди.




67. ГОООООООООООООООООООЛ! ШОҲНАЗАР НОРБЕКОВ 1:1. Ҳасановнинг тўп узатишидан кейин Норбеков гол урди! 




65. ЗАРБАААААА! ШОҲНАЗАР НОРБЕКОВ Дарвозабонни ҳам алдаб ўтган Норбеков дарвозага зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди! 

63. ГОООООООООООООООООООЛ! САНЖАР ТУРСУНОВ 1:0. Пенальтидан гол урди Турсунов 




61. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Бобуржон Акбаров

61. ПЕНАЛЬТИ! Каримов VAR орқали Бобуржон Акбаров тўпни қўли билан ўйнаганини кўрди ва пенальти белгилади.

60. Ўзгаришлар. АГМК. Шоаҳмедов, Сулаймонов ва Гадоев ўрнига Фортес, Аҳмадалиев ва Полвонов тушди

60. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Бамба ўрнига Норбеков

59. ЗАРБАААА! Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

54.  ЗАРБААА! Касьян очиқ дарвозани мўлжалга ололмади ва камига лайнсмен вазиятни ўйиндан ташқари ҳолат дея баҳолади.

52. ЧЕТЛАТИШ! Асад Собиржонов. Жокич ва Собиржонов кескин тўқнашиб кетди. Бу вазиятда Собиржонов Йованга нисбатан қўпол ҳаракат қилди.




46. Иккинчи тайм бошланди




45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

40. ЗАРБААА! Шоаҳмедовнинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

35. УХХХ! Ғофуровнинг узатмасини Гадоев голга айлантириши мумкин эди. Бироқ Шоҳруҳнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

29. ЗАРБА! Жарима тўпидан кейин Санжар Турсунов ўта ноаниқ зарба берди

27. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Иван Йосович

16. ЗАРБААААА! Яна Ҳасанов, бу сафар ўнг томондан чап оёқ билан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

13. УХХХХ! "Қўқон-1912"нинг ҳужуми, Муҳаммаданас Ҳасанов чап томондан жарима майдонига кириб зарба берди, дарвозага кириб кетаётган тўпни Раҳмонов қайтариб юборди!

8. Хавфли вазият! Ҳусниддин Ғофуровнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди…

5. Бугунги ўйинни "Қўқон-1912" сафида жароҳат сабаб Мўмин Мелиев ва Славко Лукич ўтказиб юборишмоқда.

1. ЗАРБА! Чап қанотдан узатилган тўпни Гадоев дарвозага йўллади, ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика