RU

Последние новости

19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 19:21Суперлига. "Динамо" - "Сурхон". Таркиблар маълум  1 19:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  26 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  12 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  27 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  3 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1

Суперлига: 8-тур рамзий терма жамоаси ФОТО Новости

Суперлига: 8-тур рамзий терма жамоаси ФОТО

Суперлиганинг 8-турида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган футболчилардан тузиб чиқилган рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суперлиганинг 8-тури голларга бой тарзда кечмади. Аксинча, кўплаб ўйинларда гол ҳам урилмади. Бу турда асосан дарвозабонлар ва ҳимоячилар нисбатан анча фаол ва ишончли ҳаракат қилишди. Шу боисдан ҳам рамзий терма жамоамиз бу сафар ҳимоявий тактик услубда, яъни 5-4-1 схемадан иборат бўлди.

Дарвозада "Бухоро" посбони Асилбек Омонов. Омонов шу куни "Қизилқум" жамоасининг бир қатор хавфли ҳужумларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди ва жамоасининг ғалабасига муносиб улуш қўшди.

Ҳимоя марказидан уч нафар футболчи ўрин олди. Булар "Пахтакор" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов, "Металлург" аъзоси Шерзод Файзиев ҳамда АГМК легионери Владимир Бубанья. Айнан шу уч марказий ҳимоячилар ушбу турда ишончли ўйинлари билан ажралиб туришди.

Ўнг қанот ҳимоясида "Нефтчи" вакили Искандар Шойқулов қўйилди. Чап қанот эса Санъат Шиховга ишониб топширилди. Бу икки футболчи "Металлург" ва "Қизилқум"га қарши ўйинларда ўз фаолликлари билан бошқалардан ажралиб туришганини эътироф этиш мумкин.

Ярим ҳимоянинг таянч нуқтасига "Локо" футболчиси Кахи Махарадзе жойлаштирилди. Тошкент дербисида Махарадзе майдон марказини бошқаришда жонбозлик кўрсатди.

Марказий ярим ҳимояда эса "Пахтакор" футболчиси Баҳром Абдурахимов қўйилди. Абдурахимов нафақат "Пахтакор" сафида, балки бутун тур бўйича энг яхши ўйнаган футболчига айланди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда айнан Абдурахимовнинг фаоллиги ва жонбозлиги эвазига майдон эгаларининг ҳужумлари кескин кўриниш олди.

Қанот вингерлари сифатида "Локо"дан Сардор Мирзаев ҳамда "Сўғдиёна" аъзоси Сардор Азимов рамзий терма жамоага лойиқ кўрилди. Бу иккала Сардорлар ўз жамоаларининг жорий турдаги учрашувларида ўз фаолликлари билан ажралиб туришди.

Ҳужум чизиғида футболчи танлашда муаммога дуч келдик. Чунки Суперлиганинг 8-турида соф ҳужумчилардан гол урганлари жуда кам бўлди. Фақатгина Марат Бикмаев иккита пенальтидан адашмади. Аммо иккинчи пенальти аслида йўқ жойдан ўйлаб топилганини инобатга олиб, ҳужумчи ролини бу сафар "Пахтакор"нинг ҳужумкор футболчиси Тиаго Безеррага ишониб топширдик. Айнан Безерранинг чиройли ижродан кейин киритган ягона голи якунда "Пахтакор"га муҳим ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа Суперлиганинг 8-тур рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Асилбек Омонов ("Бухоро")

Ҳимоячилар: Искандар Шойқулов ("Нефтчи"), Шерзод Файзиев ("Металлург"), Шерзод Аъзамов ("Пахтакор"), Владимир Бубанья (АГМК), Санъат Шихов ("Бухоро").

Ярим ҳимоячилар: Кахи Махарадзе ("Локомотив"), Баҳром Абдурахимов ("Пахтакор"), Сардор Азимов ("Сўғдиёна"), Сардор Мирзаев ("Локомотив")

Ҳужумчи: Тиаго Безерра ("Пахтакор")

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика