RU

Последние новости

23:59Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Атлетик" 0:0 (матнли трансляция)  1 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  2 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  5 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  21 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0

Суперлига: 32-тур лауреатлари аниқланди Новости

Суперлига: 32-тур лауреатлари аниқланди

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 32-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - йўқ

Ўртоқлик мақомидаги ўтган тур ўйинларида эътирофга лойиқ учрашув бўлгани йўқ.


Тур мухлислари - йўқ

Стадионларга томошабинлар ташрифи кескин пасайиб кетгани учун ҳам мазкур номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик. Чемпионликни белгилаб берган Тошкент дербисига ҳам атиги 2800 томошабин ташриф буюрганди. "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1153 томошабин) ўртасидаги учрашувда дерби тарихидаги анти-рекорд қайд этилди. Бу кўрсаткичнинг ўзиёқ Суперлигага берилган ҳақиқий баҳо, десак муболаға бўлмайди.


Тур ҳаками - Владислав Цейтлин

Суперлиганинг 32-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" (4:0) учрашувида ишлаган Владислав Цейтлин ҳакамлик фаолиятидаги охирги баҳсини ўтказди.

Цейтлин мазкур ўйинни жуда яхши савиядаги ва бехато бошқариб борди. Фаолиятидаги сўнгги учрашувини ўтказган Цейтлинни тур ҳаками дея эътирофга лойиқ кўрдик.


Тур матбуот хизмати - йўқ

Афсуски, бу турда ҳеч бир клуб матбуот хизматини алоҳида ажратиб кўрсата олмаймиз. Расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда бирдек фаол бўлган матбуот хизмати учрамаганлиги сабаб бу сафар ушбу номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур иқтибоси: "Кўп гап эшакка юк"

"Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов кўп гапириб ўтиришни истамади ва ўйин ҳақидаги фикрларини қўйидагича изоҳлади.

"Ниҳоят чемпионатни тугатдик. Қизиқарли чемпионат бўлди. Ўйлайманки "Бунёдкор" ёмон ўйин кўрсатгани йўқ, ўз мухлислари меҳрини қозонди. "Пахтакор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биз бироз вақтлироқ "таътилга чиқиб қўйдик". Натижага қарамай айтишим мумкин: йигитлар билан фахрланаман. Кўп гап эшакка юк дейдику.

Таътилга чиқдик, яхши дам олсак бўлгани. Журналистларга ҳам раҳмат айтаман, футболчилар, мураббийлар ва мухлислар ўртасида туриб янгиликларни етказиб бординглар.

Кейинги йил ОЧЛда ўйнайдиган барча клубларимизга омад тилайман. Январь ойидаги Осиё Кубогида миллий терма жамоамизга ва март ойида олимпия терма жамоамизга омад тилайман. Яхши дам меҳнатга ҳамдам", - дейди Миржалол Қосимов.


Тур голи - Зафар Тўраев

"Металлург" ярим ҳимоячиси Зафар Тўраевнинг "Бухоро" дарвозасига киритган ажойиб голи турни безаб берди.

Зафар Тўраев ўткир бурчакдан тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб бурама тарзида чиройли гол киритди. Бу гол шубҳасиз турнинг энг чиройли голига айланди.


Тур дарвозабони - Санжар Қувватов

"Насаф" дарвозабони Санжар Қувватов "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ўз дарвозасини ишончли қўриқлади.

Мазкур турда дарвозабонларга ўзини кўрсатиш учун кўп ҳам иш топилмади. Жиззахда ўтган "Сўғдиёна" - "Насаф" тўқнашувида қаршиликлар посбони бир қатор вазиятларда сейв намойиш этиб, ўз дарвозасини қуруқ сақлашга эришди.


Тур мураббийи - Андрей Фёдоров

"Локомотив" жамоаси Андрей Фёдоров қўл остида Суперлигада аллақачон чемпионликни нишонлаган бўлсада Наманган сафарига шунчаки ташриф буюрмаганини исботлади.

Суперлигадаги олтин ва бронза медаллари соҳибларининг ўзаро учрашувларида мезбонларнинг ўз уйидаги икки йиллик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. Айнан Фёдоров бошчилигидаги чемпион жамоа "Навбаҳор"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйгани учун ҳам тур мураббийи сифатида "Локомотив" устозини танладик.


Тур футболчиси - Тиаго Безерра

"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери Тиаго Безерра чемпионатнинг охирги турида хет-трик қайд этиб тўпурарлар пойгасида якка пешқадамга айланди.

"Бунёдкор"га қарши ўйинда жуда фаол ўйнаган ва ҳақли равишда рақиблар дарвозасини ишғол этган Безерра мавсумнинг якунига чиройли "нуқта" қўйишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Безерра 17 гол билан чемпионат тўпурарига айланди.


Тур рамзий терма жамоаси (4-2-3-1):

Дарвозабон: Санжар Қувватов ("Насаф")
Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф"), Кахи Махарадзе ("Локомотив"), Дилшод Саитов ("Насаф")
Ярим ҳимоячилар: Йован Жокич (АГМК), Зафар Тўраев ("Металлург"), Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор")  Сардор Рашидов ("Локомотив"), Жасур Ҳасанов (АГМК)
Ҳужумчилар: Тиаго Безерра ("Пахтакор")


Суперлига тўпурари: Тиаго Безерра ("Пахтакор") - 17 гол


Суперлига ассистентлари: Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") ва Жасур Ҳасанов (АГМК) - 12 тадан


Суперлига якуний турнир жадвали

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика