RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  6 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   2 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков Новости

"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков

Куни кеча "Андижон" жамоаси бош мураббийлигидан кетган мутахассис Александр Хомяков клубга омад тилади.

"Андижон"га чин кўнгилимдан омад ва муваффақият тилаб қоламан! Умид қиламанки, Андижонда бундан кейин ҳам футбол ривожланишда, клубни эса нафақат мамлакатда, балки халқаро ареналарда ҳам таний бошлашлари давом этади. 

Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат айтмоқчиман. Айниқса, Ўзбекистон Кубоги финалида бирга бошдан ўтказган ҳис-ҳаяжонларни умрбод эсимдан чиқара олмайман. Ўша муваффақият сизларнинг кўмагингиз орқали амалга ошди, дея ҳеч иккиланмай айтмоқчиман. Барчангизга раҳмат! Сизлар дунёдаги энг зўр фанатсизлар! 

Шак-шубҳасиз, бутун мураббийлар штаби, тиббий ходимлар, маъмурлар, матбуот хизмати вакиллари, U-21 ҳамда U-19 мураббийлари, академия мураббийлари, майдонни парваришлаб келаётган ходимлар, ошпазлар, барча ишчиларга ва умуман ўтган вақт мобайнида мени қўллаб-қувватлаб келган ҳамма инсонларга миннатдорлик билдириб қоламан. Майдондаги натижаларга ҳамма бирдек дахлдор бўлди, деб баралла айта оламан. 

Футболчиларга раҳмат. Уларнинг ҳар бирини қадрлайман ва фурсатдан фойдаланган ҳолда иш жараёнида кимларгадир қаттиқ гапирган, дилини оғритган бўлсам, узр сўрайман. Барча ҳаракатлар майдонда яхши натижаларга эришишга қаратилганди. Кейинги ўйинларда клубга омад тилаб қоламан.

Дарҳақиқат, Андижон вилояти раҳбарияти, "Ўзавтосаноат” АЖ директорлар кенгашига менга билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорлик билдириб қоламан. "Андижон"дек клубни бошқариш мен учун ҳақиқий шараф бўлди. Омон бўлинглар!”, – деди Хомяков.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Александр Хомяков жамоага 2022 йилнинг 15 декабрь куни расман бош мураббий этиб тайинланди ва шу кунга қадар чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳаммаси бўлиб 72 та ўйинда жамоани бошқарди. Шундан 26 ғалаба, 21 дуранг ва 25 мағлубият қайд этилди. Унинг бошчилигида тўплар фарқидаги кўрсаткич бўйича 95 та гол урилган ва 85 та тўп ўтказиб юборилган. 

Хомяков бош мураббийлигида "Андижон" клуби ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. 2023 йилда Суперлигада йилнинг рамзий жамоасида энг яхши мураббий дея эътироф этилди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика