"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди
08 мая 19:10
Новости


"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди
ЎзМТРК "Футбол ТВ" ва “Спорт” телеканалидан янгиликлар давом этади.
Хабарингиз бор, телеканал Германия Бундеслигасининг 2025/26 йилги мавсум учун намойиш ҳуқуқини қўлга киритганди. ПСЖнинг ЕЧЛдаги муваффақиятли ўйинлари сабаб Франция чемпионатига ҳам қизиқиш ортди. Шуни инобатга олиб, Франция чемпионати 2025/26 йилги мавсумининг намойиши бўйича ҳам келишувга эришилган.
Аҳамиятлиси, Бундеслига ва Франция чемпионатининг жорий мавсум якуний қисми "Футбол ТВ" ва "Спорт" телеканалларида намойиш этилади.
Шу тариқа топ-5 чемпионатлардан иккитасининг 2025/26 йилги мавсум намойиш ҳуқуқи қўлга киритилди. Томошабоп футбол ва спорт ивентлари намойиш ҳуқуқи бўйича музокаралар давом этмоқда.
Похожие новости

Комментарии