RU

Последние новости

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  1 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  1 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  70 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  127 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1044 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

Суперлига - 2020. Мавсумнинг олти кашфиёти Новости

Суперлига - 2020. Мавсумнинг олти кашфиёти

Ўзбекистон чемпионатида ҳам ҳар мавсум турли даражада ёш иқтидорлар кашф этилиши одатий жараёнга айланган

 Қувонарли жиҳати, мураббийлар илк турлардан бир қатор ёшларга ўзларини кўрсатиш имкониятини беришни бошлашди ва бу мавсум якунига қадар давом этди. Демак, қуйида мавсум давомида ўзининг ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган ёш ва иқтидорли футболчилар ҳақида фикр юритамиз.


Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси) - Аслида ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Қўқон-1912" таркибида кўзга ташлана бошланган Ҳожимат Эркинов жорий йилда янада ёрқин ҳаракатлари билан оммага яқиндан танилди. Биринчи даврани АГМК сафида ўтказган тезкор техника соҳиби жамоасининг ғалабаларида асосий роллардан бирини ўйнади. Айниқа "Суғдиёна", "Бунёдкор", "Пахтакор" каби ўйинларда унинг фаол ҳаракатлари олмалиқликларга қимматли очколарни тақдим қилди. Миржалол Қосимов ушбу футболчидан ўз ўрнида ва керакли паллада фойдаланишни маромига етказди десак муболаға бўлмайди. Унинг "кончилар" таркибидаги натижалари қуйидагича кўриниш олди:10та ўйин 1та гол 2та пас. Дарҳақиқат унинг иккинчи даврада "Пахтакор"га қайтиши жамоанинг натижалари ва ўйинига ҳам қисман таъсир қилди. Лекин афсуски у ҳозирча "шерлар"нинг захира қуроли вазифасини бажармоқда, холос. Эркиновнинг ўйини терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов томонидан ҳам юқори баҳоланди. Натижада бир неча йиғинларга таклиф этилди, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Фикримча, март ойида юртимизда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида термамизнинг етакчиларидан бири сифатида жамоадошларини ортидан эргаштира олади. 

Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Бунёдкор" чап қанот ҳимоячиси) - Йил бошида "Бунёдкор" нинг чап қанотида муаммолар юзага келган эди. Айрим баҳсларда ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов ёки бошқа бир футболчи мазкур позицияда ҳаракат қилди. Давралар оралиғида Вадим Абрамов бу муаммони "Пахтакор"нинг захирасида ўз имкониятини кутаётган Иброҳимҳалил Йўлдошев билан ҳал қилди. "Локомотив" билан ўйинда дебютини амалга оширган футболчи кейинчалик ҳам жамоанинг асосий таркибидан муқим ўрин эгаллади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг аъзоси бўлган Иброҳимҳалил Йўлдошевдан ҳам Осиё чемпионатида кўп нарса кутамиз. Ўйин амалиётига эга бўлаётгани, катта футболчилар орасида ўз ўрнини топиб тажриба тўплаб бораётгани йирик мусобақа олдидан унга фақат фойда келтириши мумкин. 

Статистикаси: 21та ўйин 1та гол, 1та пас.

Дониёр Абдуманнопов ("Андижон" ярим ҳимоячиси) - Водийда ўзининг обрўсига эга бўлган "Андижон" учун бу йил омадли ўтмаётганига қарамай бир қатор ёшларга ўйнаш имконини тақдим қилмоқда. Шулардан бири Дониёр Абдуманноповдир. "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси бўлган ушбу футболчи 2019 йилни ҳам андижонликлар сафида ўтказган, ички муҳит ва жамоага анча мослашиб олганди. Шу боис 2020 йилги мавсумни ҳам мазкур жамоа сафида ўтказди. 2000 йилда туғилган Абдуманнопов жамоасининг етакчиларидан бири сифатида кўпчиликнинг эътиборини қозонди. Сайтимиз томонидан бир неча маротаба тур рамзий терма жамоасига киритилди. "Андижон" таркибида кўплаб ёшлар майдонга тушди, аммо у қолганлардан бироз бўлсада ажралиб турди. Унинг иккинчи даврада "Металлург"га урган голи жамоасининг сафардан қимматли бир очко билан қайтишини таъминлади. 

Статистикаси: 16та ўйин, 2та гол, 3та пас.

Ҳусайн Норчаев ("Насаф" ҳужумчиси) - "Насаф" доимгидек ўзбек футболига футболчи етаказиб беришда юқори ўринларда туришини ҳар мавсум исботлаб келмоқда. Рўзиқул Бердиев ёш футболчиларга қўрқмасдан ишонч билдиришда юртимиздаги етук мутахассислардан бири эканлиги сир эмас. Ушбу мавсумда мураббий ўз анънасига содиқ қолган ҳолда яна бир иқтидорни кашф қилиб берди. Бу - Ҳусайн Норчаев. Салоҳияти юқори баҳоланаётган ҳужумчи "аждарлар" таркибидаги дебютини ўтказди ва 3та гол урди. Қизиғи, ёш ҳужумчи учта медалга эга чиқди. U-18 билан олтин, U-21 ўринбосарлар таркибида бронза, асосий жамоа билан кумуш медалларини қўлга киритди. "Норчаев бундан ҳам яхшироқ ўйнаши керак. Чунки у бошқа ўйинчиларга қараганда кўпроқ имконият олди",- дейди Рўзиқул Бердиев ўз шогирди ҳусусида.

Статистикаси: 21та ўйин, 3та гол.


Жавоҳир Алижонов ("Локомотив" ярим ҳимоячиси) - Жорий йилдан сиёсатини ўзгартирган Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси кўпроқ ўз футбол мактабидан етишиб чиқаётган ёшларга эътибор қарата бошлади. Бунинг натижасида захира ўриндиғида имкониятини кутаётган бир қатор ёшлар асосий таркибга жалб қилинди. Шулардан бири Жавоҳир Алижонов. Пайқаган бўлсангиз керак, ҳа бу ўша "Пахтакор"даги Ҳожиакбар Алижоновнинг укаси ҳисобланади. Ўтган мавсум клуб ўринбосарлари билан олтин медалларига эга чиққан футболчи асосий жамоа сафида бир нечта ўйинларда майдонга тушди. Мураббийлар унга имконият беришди. "Локомотив"нинг якунда тўққизинчи ўринни эгаллагани қайсидир маънода ёшлар учун тажриба мактаби вазифасини ўтади. 

Статистикаси: 19та ўйин, 1та гол, 2та пас.

Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф" ҳимоячиси) - Позицион жиҳатдан бехато ўйнайдиган Ҳусниддин Алиқуловни ҳам мавсум кашфиётлари рўйхатига қўшишга қарор қилдик. Йил аввалида Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олимпия терма жамоамиз иштирокидаги учрашувларда ҳимоямизнинг қалқони бўла олди. Аксарият ҳолларда у ҳимоядаги шерикларининг хатоларини ёпиб кетди, рақиб ҳужумларини бартараф этишда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Алиқуловнинг ажойиб ўйинларини нафақат терма жамоада балки ўз клуби "Насаф"да ҳам давом эттирди ва муҳим фигураларидан бири сифатида гавдаланди. 

Статистикаси: 23та ўйин. 

Абдулазиз Искандаров

Сизнингча 2020 йил яна ким кашфиёт футболчи номига муносиб бўлди?

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика