RU

Последние новости

17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  3 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади" Новости

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси айни пайтда Антальяда машғулотларни давом эттирмоқда.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари бугун Қозоғистоннинг "Аксу" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Муросасиз ўтган ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди. Баҳс якунлангач "Нефтчи"га қишки трансферлар вақтида жалб қилинган Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билдириб ўтди. 

- "Нефтчи" анча вақтдан Туркиядаги йиғин олиб бормоқда. Шундай экан қандай хулоса ва таассуротлар оляпсиз?

- Таассуротлар яхши. Айни пайтда кўпроқ жисмоний ҳолатимиз устида ишламоқдамиз. Мавсум стартигача оптимал формада бўлишимиз керак. Олдинда яна 2та учрашув бор. Ўйлайманки, тактик жиҳатдан ҳам анча шаклланишга улгурамиз.

- Давралар оралиғидаги хориж йиғинлари жамоаларга қанчалик керак? Ўзбекистон ва хориждаги тайёргарлик ўртасида тафовут борми?

- Хориж йиғинлари жуда ҳам фойдали, деб ўйлайман. Аввало турли спарринг рақиблар билан куч синашиш имкони мавжуд. Иккинчидан қулай об ҳаво ва майдонлар ҳолати кўнгилдагидек. 

- "Нефтчи"да жуда яхши таркиб йиғилмоқда. Футболчиларнинг потенциалидан келиб чиқсак, жамоа қайси ўринларга курашади?

- Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли ва маҳоратли футболчилар йиғилмоқда. Шуни эътиборга олган ҳолда, мураббийимиз катта мақсадларни олдимизга қўймоқдалар. Потенциалимиз юқори ўринларни эгаллашга етади.

- Ўртоқлик  учрашуви учун танланаётган рақиблар қай даражада спарринг вазифасини ўтамоқда? 

- Жамоамиз учун улар бегона рақиблардир. Ушбу учрашувлар орқали мураббий томонидан берилаётган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика