Суҳроб Иззатов: “Самарқандда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик”
29 авг 2022 15:10
Новости
Суҳроб Иззатов: “Самарқандда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик”
Суперлига 17-тури доирасидаги «Динамо» - «Бунёдкор» (1:2) ўйинидан кейин меҳмонлар футболчиси Суҳроб Иззатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Самарқанддаги ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди дея оламан. Тўпни кўпроқ назорат қилдик, рақибдан кўпроқ ҳужум ташкил қилдик. Гарчи биринчи бўлимда тўп олиб чиққан бўлса-да, тушкунликга тушмадик. Танаффусда шу тариқа ўйнасак, вазиятни ўзгартира олишимизга ишонгандик. Буни иккинчи бўлимда амалда исботладик ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.
Жароҳат туфайли бир ой муддат ўйнамадим. Кеча бошида бироз қийналдим. Лекин ҳаммаси яхши. Навбатдаги баҳсларга қадар спорт формага кириб оламан”, - дея сўзини якунлади Иззатов.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии