Суарес "Насьонал"га ўтаётганини тасдиқлади
27 июл 2022 07:45
Новости
Суарес "Насьонал"га ўтаётганини тасдиқлади
Луис Суарес Уругвайнинг "Насьональ" жамоасига ўтмоқчи эканлигини маълум қилди.
35 ёшли футболчи клуб билан дастлабки келишувга эришгани акс этган видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди. Ўз навбатида "Насьональ" ушбу хабарни "репост" қилди.
Шу тариқа, Суарес ўзи дебют мавсумни ўтказган (2005/06 йилда) клубга қайтади.
Шундан сўнг уругвайлик футболчи Европанинг "Гронинген", "Аякс", "Ливерпуль", "Барселона" ва "Атлетико" жамоаларида ўйнаган.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии