Стерлинг - 2014 йилда Европанинг энг яхши ёш футболчиси
20 дек 2014 14:45
Новости
Стерлинг - 2014 йилда Европанинг энг яхши ёш футболчиси
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг 21 ёшгача бўлганлар орасида Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Golden Boy" номи билан машҳур бу соврин, 2003 йилдан бери хар йили "Tuttosport" томонидан ёш футболчиларга топширилиб келинади. Бу совринга ўз пайтида Лионель Месси, Уэйн Руни ва Серхио Агуэро каби футболчилар эга чиқишган. Ўтган йили Поль Погба "Golden Boy" ютуғига эришган эди.
"Бу совринни ютганимни билганимдан сўнг, онамга қўнғироқ қилдим. Айнан у туфайли бу муваффақиятга эришдим. Онам менинг ҳаётимдаги энг керакли инсон. У мен учун кўп нарсадан воз кечган" - дейди Стерлинг.
Комментарии