RU

Последние новости

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  7 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Стефано Кузин: “Пахтакор”нинг ғалабаси бизга дарс бўлди” Новости

Стефано Кузин: “Пахтакор”нинг ғалабаси бизга дарс бўлди”

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Стефано Кузин иштирок этди.

Биз биринчи таймни яхши ўтказдик. Ўйин бошида йигитлар яхши ўйнашди ва 3та гол уриш учун имконият яратдик. Агар биринчи таймда голлар ура олганимизда натижа буткул бошқача кўриниш олган бўларди. Иккинчи тайм аввалида ҳам ёмон ўйнамадик. Бугунги рақибимиз қарши ҳужумда жуда ҳам кучли эканлигини билардик. Гол ўтказиб юборгач йигитлар руҳан тушкунликка тушиб қолишди. Ўз шогирдларим билан фахрланаман, улар борларини беришга ҳаракат қилишди. 

- Ҳисоб 2:0 бўлганидан сўнг ўнг қанот ҳимоячисини алмаштирдингиз. Бу ҳисобни йириклашиб кетмаслигини олдини олишмиди ёки бошқа? 

- Бу ўйин натижасини ўзгартириш учун эмас, учрашув шундай кўриниш олгани учун бўлган алмаштириш эди.  

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? 

- Мамнун бўлганим йўқ. Бундай ўйинларда ҳакам ўйинни бошқаришни ҳис қилиши керак. Бугунги ҳакамлар айрим вазиятларда хатога йўл қўйишди. Ҳакам ҳақида ёмон фикр билдирмоқчи эмасман, шунчаки бўлган нарсани айтдим. 

- Таркибда украиналик ҳужумчи бор, Мирослав Славов, нима учун уни деярли майдонга туширмаяпсиз? 

- Бугун уни майдонга туширмоқчи эдим. Аммо рақибдан келиб чиққан ҳолда икки марказий ҳужумчи билан ўйнай олмасдик. Сабаби “Пахтакор” жуда ҳам яхши қарши ҳужумга ўтадиган жамоа. 

- ОФК қарорига кўра дастлабки учта турни сафарда ўтказасизлар. 

- Бу жамоа натижаларига ҳам таъсир қилади. Йигитлар борларини беришмоқда. Ҳар гал бошқа давлатга учганимизда иқлим ҳам ўзгаради, шунга қарамай футболчилар яхши ўйнашга интилишмоқда. Бу мени хурсанд қилади. 

- Ўтган тур “Ал Ҳилол” билан ўйнадинглар, бугун “Пахтакор” билан. Қайси ўйинда рақиб кучлироқ ўйнади? 

- “Ал Ҳилол” Осиёнинг энг кучли клуби, амалдаги ОЧЛ ғолиби. Шунинг ўзиёқ бу жамоанинг кучини айтиб турибди. “Пахтакор” эса мавсумни энди бошламоқда, таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. “Пахтакор” ҳақида бир ойлардан кейин аниқ фикр билдириш мумкин. 

- Бугунги мағлубиятдан кейинги вазият қандай? 

- Мен италияликман. Бизда шундай мақол бор: Ёки ютамиз, ёки агар ютқазсак нимадир ўрганамиз. Бугунги мағлубият бизга дарс бўлди. Биз илк бор ОЧЛда қатнашаяпмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика