Сречко Катанец: "Кеча ҳақиқий футбол кўрмадик, сабаби..."
21 мар 16:21
Новости
Сречко Катанец: "Кеча ҳақиқий футбол кўрмадик, сабаби..."
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.
Кечаги ғалабадан сўнг сайтимиз мухбири Абдулвосит Бектемиров терма жамоамиз собиқ бош мураббийи Сречко Катанец билан боғланди ва словениялик мутахассиснинг терма жамоамиз ўйини ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
- Салом, жаноб Катанец. Терма жамоамиз яна бир ғалабага эришди. Агар учрашувни томоша қилган бўлсангиз, ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...
- Салом. Албатта, кечаги ўйинни кўрдим. Кеча ҳақиқий футбол кўрмадик, сабаби биз Қирғизистондан яққол устун эдик. Шунчаки, яратган кўплаб вазиятларимиздан фойдаланишимиз ва кўпроқ гол уришимиз керак эди. Кейинги ўйин қийинроқ ўтиши табиий, аммо биз сўнгги йиллар давомида Эрон билан кўп маротаба тўқнаш келдик. Шу сабабли бўлажак ўйинда ҳар нарса содир бўлиши мумкин.

Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии