RU

Последние новости

11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  1 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  22 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  17 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  38 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида Новости

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси мавсумга тайёргарлигини давом эттириш мақсадида Тошкентдаги йиғинини бошлаб юборди.
Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа машғулотларни икки маҳал олиб бормоқда. Унда асосан футболчиларнинг жисмоний холатини яхшилашга қаратилган. Жамоадан дарвозабон Ширин Абдуллаев, ҳужумчи Мўмин Мелиев ҳамда ҳимоячи Дилмурод Икромов кетганини айтиб ўтиш лозим. Ширин Абдуллаев ва Дилмурод Икромов “Обод”, Мўмин Мелиев эса “Машъал” таркибида кўрикдан ўтмоқда.

Тошкентдаги йиғин давомида ўтган мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Азамат Исроилов ва Ғулом Ўрунов, "Олмалиқ”дан Достон Абдураҳмонов, "Шўртан” жамоасидан Сунатилла Мамадалиев келиб қўшилган. Ҳозирда улар жамоа билан машғулотларда қатнашиб, кўрикдан ўтмоқдалар.

Тошкетдаги йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилган. Жамоа 21 январь куни Қибрайнинг табиий майдонида “Нефтчи”га қарши назорат ўйинини ўтказади. Ўйин соат 15:00 белгиланган. 23 январьда эса навбатдаги назорат ўйинини “Қўқон-1912”га қарши ўтказади. Учрашув соат 12:00да Қибрайдаги майдонда ўтказилиши режалаштирилган. Об-ҳавонинг қандай келишига қараб, ўйин “Пахтакор” клубига тегишли Чилонзордаги сунъий майдонга кўчирилиши ҳам мумкин.

Йиғин давомида яна бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Ўткан мавсумни “Сўғдиёна” таркибида ўтказган Мурод Холмуҳаммедов, Музаффар Музаффаров, Бобур Қосимов, Жаҳонгир Жиямуродов, Акмал Холмуродов, Ширин Абдуллаев, Дилмурод Икромов, Нодир Ашурматов ва Мўмин Мелиевга клуб ривожи учун қўшган ҳиссасига миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилдора Холбоева
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика