RU

Последние новости

10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  1 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4

Словения қаҳрамони Сречко Катанецнинг фаолиятига назар Новости

Словения қаҳрамони Сречко Катанецнинг фаолиятига назар

Ўзбекистон миллий терма жамоасида словениялик Сречко Катанец иш бошлаши кутилмоқда.

Сречко Катанец - 1963 йил 16 июль куни собиқ Югославиянинг Любляна шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолиятини "Любляна" клубида бошлаган. 1981-1988 йил оралиғида "Олимпия", "Динамо" ва "Партизан" клубларида фаолият олиб борган. 1988 йилда "Штутгарт"га кўчиб ўтган ва бир мавсум ўйнаган. Ушбу клуб сафида УЕФА Кубоги финалига чиққан. Кейинги йил Италиянинг "Сампдория" клубига ўтган ва бу жамоа сафида Италия чемпиони бўлган, кубоги ва Суперкубоги соҳибиаг айланган. Шу билан бирга Кубок эгалари кубоги ғолиби бўлган. 1991/1992 йилги мавсумда Катанец "Сампдория" билан бирга Европа Чемпионлар кубогиининг сўнгги финалида иштирок этган ва унда "Барселона"га имконият бой берилган - 0:1. У 1983-1990 йилларда Югославия терма жамоаси сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган. 1994 йилда Словения терма жамоаси таркибида 5та учрашувда 1та гол урган.




Футболчиликни тугатгач, 1996 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган ва дастлабки Словения U-21 терма жамоасида ишлаган. Кейинроқ мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийига айланган ва 2000 йил Словенияни ўз тарихида илк бор Европа чемпионатига олиб чиққан. Икки йилдан сўнг айнан Катанец қўл остида Словения ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатига чиққан! Мундиалда учала ўйинда ютқазгач Катанец истеъфога чиқарилган.

Кейинроқ мураббий Грецияда "Олимпиакос"ни бошқарди, 2006-2009 йилларда Македония миллий терма жамоасида ишлади. 2009 йилда Сречко Осиё қитъасига келди ва БАА миллий терма жамоаси бош мураббийига айланди. Араблар билан Қатардаги Осиё кубоги финал босқичига чиққан Катанец 2011 йил кузига қадар шу ерда ишлади. Айнан ОК-2011 саралашида Катанец илк бор Ўзбекистон терма жамоаси билан тўқнаш келган. Тошкентда Катанец бошчилигидаги БАА сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига зафар қучган - 1:0. Бу ҳақда сайтимизда алоҳида мақола ҳам ёзилган эди.




БААдан кетгач қаҳрамонимиз яна Словения терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олди. Бироқ биринчи сафаргидек ажойиб натижалар қайд этилмади. Словения ЖЧ-2014га ҳам, Евро-2016га ҳам чиқа олмади. Катанец 2017 йил сўнггида терма жамоани тарк этди ва 2018 йил сентябрь ойигача ишсиз юрди.

4 сентябрь куни Катанец Ироқ терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди ва 2021 йил июль ойига қадар шу ерда ишлади. Ироқ ушбу мураббий қўл остида Осиё Кубогида нимчорак финалга чиқди ва бўлажак чемпион Қатарга ютқазиб қўйган - 0:1.




ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичида Ироқ 8та ўйинда 17 очко тўплаб ҳал қилувчи босқичга йўл олди. Бироқ молиявий муаммолар сабаб шартнома бекор қилинди. Катанец Ироқ халқига мактуб йўллади ва барчасини маълум қилди.

"Вазиятдан ҳаммангиз хабардорсиз. Ўтган беш-олти ойдан бери маош олмасдан ишлаб келдим ва бу вақт оралиғида менга ҳеч ким ҳеч нарса демади. Натижада мен шартномани бузишга қарор қилдим. Аслида шартномани бузган мен эмас, балки Ироқ футбол федерацияси, чунки вазият мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. Федерация ўзаро шартномани ҳурмат қилмади", - деб ёзган Катанец ўз хатида.




Ироқлик журналист Ҳассанин Мубаракнинг ёзишича, федерация атайлаб словениялик мураббийни кетказиш мақсадида беш ой маош бермаган. Бунга сабаб Сречко Катанецнинг ниҳоятда талабчанлиги ҳамда сал нарсага федерация раҳбарлари билан тортишувчанлиги бўлган. Табиийки бу нарса раҳбарларга ёқмаган ва улар тезроқ мураббийдан қутулиш пайида бўлган.





Энди Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди. Унинг олдидаги дастлабки вазифа Осиё Кубогига йўлланма олиш. Агар барчаси муваффақиятли кечса худди Словения каби Ўзбекистонни ҳам ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш ҳам Катанец учун олий мақсад бўлади.



Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика