Слимани Франция чемпионатига қайтди
26 авг 2022 20:25
Новости
Слимани Франция чемпионатига қайтди
"Спортинг" ҳужумчиси Ислом Слимани Франциянинг "Брест" клубига ўтди.
Клуб сайти хабарига кўра, 34 ёшли жазоирлик футболчи узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома имзолаган.
У янги жамоасида 13-рақамда ҳаракат қилади.
"Мен мураббий билан гаплашдим ва унинг ишончини ҳис қилдим. Бу футболдаги энг муҳим нарса", – деди жамоага янги келган футболчи.
Слимани ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Спортинг" сафида ўтказиб, 9 та учрашувда 4 та гол урган. У мавсумнинг биринчи қисмини "Лион"да ўтказган эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии