RU

Последние новости

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  12 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  366 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  32 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Славче Войнески: "Ўзбек футболини бундай тарзда ривожлантириб бўлмайди" Новости

Славче Войнески: "Ўзбек футболини бундай тарзда ривожлантириб бўлмайди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Славче Войнески қатнашди.




"Шогирдларимни табриклайман, улар охиригача курашишди. Бор кучларини беришга интилишди. Агар шундай қилиб ўзбек футболини ривожлантирмоқчи бўлишса ҳеч қачон бундай бўлмайди. Рақиб жамоа иккала таймда ҳам майдонга ётиб олаверди, вақт чўзилди. Биринчи ва охирги дақиқаларда дарвозамизга пенальти қўйилди. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг ишим эмас, лекин... Пенальти қўйиш мумкиндир, аммо бундай тарзда эмас. Футбол спорт тури деб оладиган бўлсак, бугун кўрган нарса бу футбол эмас. Бундай футболни кўришни ҳеч қачон хоҳламаган бўлардим.

Шунга қарамай жамоамиз ҳаракат қилди, тўп узатишлар, ҳужум қилишга интилдик. Умуман олганда ўйин ҳақида фикрим шундай", - деди Славче Войнески.

- "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигасидан қайтганидан кейин ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг асосий сабаби нима?

- Нима учун юта олмаётганимизнинг сабаби? Бугунги ўйинни кўрган бўлсангиз жавобни оласиз.

- Учрашув 16:45да бошлангани сизларга қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Бугун яхшиям ҳаво бироз илиқ бўлди. Агар 35 ва ундан юқори даражали иссиқлик бўлганида нима бўларди? Бу фақат "Пахтакор" учун эмас, майдондаги 22 футболчига нисбатан жуда нотўғри қарор бўлган бўларди.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика