RU

Последние новости

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  18 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  168 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  28 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  23 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Сиз кутган интервью: Суперлиганинг 5-тур қахрамони Мўмин Мелиев “Машъал”нинг зарарига ишлаган гол ҳақида нима дейди? Новости

Сиз кутган интервью: Суперлиганинг 5-тур қахрамони Мўмин Мелиев “Машъал”нинг зарарига ишлаган гол ҳақида нима дейди?

Бу йилги Coca-Cola Суперлигаси ҳар йилгиданда қизиқарли воқеаларга бой тарзда ўтмоқда десак муболаға бўлмайди.

Айниқса ҳар бир турда ҳакамлар трендга чиқаётгани кўплаб мунозараларни келтириб чиқармоқда. Хусусан чемпионатнинг навбатдаги турида ҳам мухлислар ажойиб воқеага гувоҳ бўлди. Яъни Муборакда кечган “Машъал” – “Қўқон-1912” учрашувида киритилган дастлабки гол ижтимоий тармоқларда ўзига хос шов-шув уйғотди. Ўйиннинг 52-дақиқасида Мўмин Мелиев мезбонлар жарима майдончасида дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп тўрнинг катталигидан ташқаридан дарвоза ичига кириб кетди. Буни хаттоки қанот ҳаками Руслан Серазетдинов ҳам ўз вақтида пайқай олмади ва гол бўлганини билдириб, марказ томон юриш қилди. Кейинчалик ушбу вазиятга ойдинлик киритилди ва тўп хақиқатдан ҳам дарвозанинг ташқарисидан тўрнинг катта эканлиги сабабли, дарвозага кириб кетгани аниқланди. Аммо энди ҳисобни ўзгартириб бўлмайди ва бу тарихга кирди. Қизиғи, ушбу вазият қахрамони Мўмин Мелиев “Қўқон-1912” жамоасига бу йил айнан “Машъал” жамоасидан бориб қўшилганди. Ўйиндан кейин Мелиев билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- Мўмин, аввало жамоангизнинг ғалабаси билан табриклаймиз. Бугун “Машъал”га қарши Муборакда илк бор расмий учрашувингизни ўтказдингиз. Таассуротлар қандай?
- Табрик учун раҳмат. Нима десам бўлади? Бу ерда тўрт йил фаолият олиб бордим. Муборак иккинчи уйимга айланиб қолганди бу вақтлар давомида. Жамоадагиларни яхши биламан. Шунингдек улар ҳам мени яқиндан танийди. “Машъал” мен учун қадрдон жамоага айланган. Тўғри айтиб ўтдингиз, Муборакда биринчи маротаба “Машъал”га қарши ўйнашим эди. Ўйиндан олдин мураббийлар агарда мени майдонга туширса, бор кучим билан ўйнаб профессионал футболчи сифатида амалдаги жамоанинг муваффақиятига ҳисса қўшишни ўйлагандим. Кутганимдек бўлиб чиқди ва мен бошланғич таркибдан ўрин олдим. Ғалаба қозониш учун бор имкониятимни ишга солишга уриндим. Сафарда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. 

- Учрашувда сизнинг ҳисобингизга ёзилган гол футбол жамоатчилиги орасида ўзига яраша мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда ўзингиз қандай муносабатдасиз?
- Ҳалигача телефоним тинмаяпти. Мени таниган ва билган инсонлар нимага унақа бўлди дея сўрашмоқда. Биласизми ўша вазиятда ҳаммаси секундда ҳал бўлди. Рақиб жарима майдони ичида дарвоза томон зарба йўлладим ва кейин қарасам тўп дарвозанинг ичидан жой олмоқда. Гарчи вазиятга яқин турган бўлсамда, тоза гол бўлди деб ишона бошладим ва голни нишонлашга киришиб кетдик. Қанот ҳаками ҳам гол бўлганини қайд этди. Аллохга қасамки, тўпни ташқаридан тўрни тешиги катталигидан ёриб кириб кетганини билганим йўқ. Акс холда бош ҳакамга бориб айтган бўлардим. Ҳар бир ҳужумчи майдонга гол ураман деб чиқади. Мен ҳам жарима майдони ичида яратилган вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида дарвоза томон зарба йўлладим. Ҳаммаси Яратгандан деб биламан. Воқеалар ривожи бундай бўлади деб хаёлимга ҳам келтирмаганман. 

- Ўйиндан кейин ушбу вазиятни ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз керак?
- Ҳа кўрдим. Айтяпманку, мен атайин бундай қилганим йўқ. Ўғил бола гапим, агар тўпни дарвоза ташқарисидан кириб кетганини аниқ кўриб, хис қилганимда ҳакамга айтган бўлардим. Мен ўз вазифамни бажардим. Ҳакам эса буни гол дея баҳолади. ВАР бўлганида вазиятни қайта кўриб чиқиш имкони бўларди. Ўйиндан кейин тўпни дарвозанинг ташқи томонидан тўрнинг катталиги учун кириб кетгани бўйича видео чиқибди. Тўрнинг катакчаси катта бўлиши менинг айбим эмас. “Машъал”да тўрт йил ўйнаган бўлсам, бу майдонда жуда кўп машғулот ўтказганман. Илгари сира бундай холат юз бермаганди. Энди 100 маротаба шунақа вазият бўлса ҳам бунақаси қайд этилмаса керак деб ўйлайман. 

- “Машъал”нинг собиқ футболчиси сифатида сиз билан бундай холат юз бергани собиқ жамоадошларингизни олдида хижолатга қўйиши табиий. Фикримизга қўшилсангиз керак?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, “Машъал” клубининг ҳар бир аъзоси, автобус ҳайдовчисидан то қоровулигача мен учун қадрдон инсонлардир. Жамоадагиларга ҳамиша хурматим баланд бўлган. Ўйиндаги биринчи гол тасодиф. Мен айёрлик ишлатиб, тўпни атайин қўлим билан дарвозага киритиб юборганим йўқ. Ёки симуляция ишлатиб, пенальти ишлаб гол урганим йўқ. Учрашувдан кейин ижтимоий тармоқдаги гуруҳимизда “Машъал”даги футболчилар ноҳақ гол урдинг, ҳакамга айтмадинг деган маънода эътироз билдиришди. Мен эса уларга ўша вазиятда нима учун бутун жамоа бўлиб, ҳакамга эътироз билдиришмаганини ва голни тезда тан олишмасдан фикрини вазиятнинг қайноқ пайтида билдириши кераклигини тушунтиришга уриндим. 

- Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Бахтиёр Ашурматов сизнинг ўйинингизга 5 баҳо қўйишини таъкидлаб ўтди. Шахсан ўзингиз кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Футболчи ҳеч қачон ўз ўйинидан тўлиқ қониқиш хосил қилмаса керак. Мен ҳам қаердадир хатога йўл қўйган бўлишим мумкин. Яна қаердадир аниқ харакат қилгандирман. Футболчининг баъзида ўйини қовушади. Баъзида эса омад юз ўгиради. Асосийси жамоа бугун ғалаба қозонди ва бундан хурсанман. 

- Энди мавзуни бироз ўзгартирсак. Бу йил “Қўқон-1912”га янги келиб қўшилдингиз. Жамоага киришиб кетиш жараёни тугагандир?
- Худога шукур, янги жамоамда мени ҳамма нарса қониқтирмоқда. Кўз тегмасин жамоамиз жуда аҳил. Ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Содда, мехнаткаш йигитлар йиғилган. Музаффар Абдуллаев ва Мурод Холмуҳаммедов билан илгари “Сўғдиёна”да бирга ўйнаганмиз. Бундан ташқари қолган йигитлар билан ҳам олдиндан таниш эдик. Футболчилар ўртасида ҳам ўзаро хурмат юқори ўринда туради. Айнан ушбу омиллар сабабли ҳам жамоага кўникиб кетишим осон кечди. Насиб қилса бу йил медаллар учун астойдил курашамиз. 

- Медаллар учун кураш осон кечмаслиги аниқ...
- Тўғри, Суперлигада медалларга эга чиқиш учун бир нечта клублар курашиши кутилмоқда. Лекин “Қўқон-1912”нинг имкониятини ҳам юқори баҳолайман. Чунки айтиб ўтганимдек, таркибимиз ёмон эмас. Ҳар бир ўйинга фақат ғалаба қозониш ниятида астойдил чиқяпмиз. Насиб қилса мавсум якунида ҳаммаси биз учун ижобий якун топади. 

- Бахтиёр Ашурматов билан ишлаш қандай бўлмоқда?
- Жамоага Бахтиёр Аъзамовичнинг таклифига биноан келганман. Рости ушбу мураббий билан бирга ишлаётганимдан хурсанман. Қўл остидаги ҳар футболчини кўнглига йўл топа олади. Шогирдларини ҳар доим қўллаб-қувватлайди ва ишонади. Ўйинлар чоғида жангаворликни талаб қилади. 

- Бу йилги мавсумда ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?
- Аввало мухлислар ва мураббийларнинг ишончини қозонишга харакат қиламан. Майдонга чиқиб, бор кучим билан ўйнаб жамоамга фойда келтиришни истайман. Ҳужумчи сифатида голларим сони кўпроқ бўлиши учун астойдил интиламан.


Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика