RU

Последние новости

16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  0 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  2 14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  19 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  2 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  14 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  16 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  5 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  1 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  7 10:53«Ман Сити» тарбияланувчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин  3 10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  17 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  5 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  1

Сирожиддин Раҳматуллаев: "Дилявер Ваниев "Машъал"ни руҳий тушкунликдан олиб чиқиб кета олади. Бангладеш чемпионати савияси ҳақида эса ёмон фикр билдира олмайман" Новости

Сирожиддин Раҳматуллаев: "Дилявер Ваниев "Машъал"ни руҳий тушкунликдан олиб чиқиб кета олади. Бангладеш чемпионати савияси ҳақида эса ёмон фикр билдира олмайман"

"Машъал" жамоасининг футболчиси Сирожиддин Раҳматуллаев яқинда Бангладеш чемпионати вакили бўлган "Саиф Спортинг" жамоаси сафига бориб қўшилди.

Янги жамоаси сафига қандай бориб қўшилгани, "Машъал"даги вазият ва бошқа саволлар билан Сирожиддин Раҳматтуллаевга юзландик.

- "Саиф Спортинг" варианти қайдан пайдо бўлди? Таклиф қачон келиб тушди?

- Октябрь ойи ўрталарида ушбу жамоадан таклиф тушди. "Машъал" директори Илҳом ака Қурбонов билан гаплашиб барчасини келишиб олдим. Клубга ҳаммаси учун раҳмат айтаман. Бангладеш клубига 10 ойга ижара асосида ўтдим. Жамоа ихтиёрига эса 7 ноябрь куни етиб келдим.

- "Машъал" жамоаси сизни қўйиб юбориши қийин бўлмадими?

- Айтганимдек Илҳом ака мени тўғри тушундилар. Чунки, шартнома тузаётганимда агар четдан вариантлар бўлса йўл очиқ эканлигини айтгандилар.

- Клубдаги айни пайтдаги вазият ҳусусида нима дея оласиз ? Охирги ўйинларда жамоага нима етишмаяпти? Балки молиявий муаммолар панд бераётгандир...

- "Машъал" жуда ҳам яхши жамоа. Биз ҳеч қайси баҳсда бошқа жамоалардан кучсиз ҳаракат қилмадик. Балки, омад биздан юз ўгирган бўлиши мумкин. Молиявий томондан бироз қийинчилик бўлгани рост.

- Жамоа мавсумни жуда яхши бошлади, аммо иккинчи даврада омадсизликлар гирдобига тушиб қолди. Футболчиларни руҳлантириши мумкин бўлган нарса нима бўлиши мумкин ?

- Ҳа, иккинчи даврада омадимиз келмаяпти. Илҳом ака ва Дилявер Ваниев жамоани руҳлантириб бизга ишонишда давом этишди. Фикримча Дилявер Ваниев жамоани қийин ҳолатдан олиб чиқиб кета олади. Ўзи ҳам вақтида футболчи бўлган, жамоани қандай тайёрлаш бўйича тажрибаси катта. Очиқ кўнгил инсон дея оламан. Уларга раҳмат айтиб омад тилаб қоламан.

- Янги жамоангиз сизга қай даражада шароит ва қулайликларни яратиб берди?

- Клуб уй берди, барча шароитлар яхши. Мени аъло даражада кутиб олишди. Жамоа бош мураббийи белгиялик Пол Пот. Турли терма жамоаларда фаолият олиб борган, яхши савиядаги мутахассис экан.

- Бангладеш футболи даража ва савия жиҳатдан пастда. Лекин биламиз бу мамлакатда клублар молиявий томондан барқарор ва рақобат кучли...

- Мамлакатнинг футболи ва даражаси ҳақида ёмон фикр билдирмайман. Футбол ривожланмоқда. Вақтида Малайзия чемпионатининг савияси паст деб айтишарди. Лекин ўйлаб кўринг нега бизнинг футболчилар Малайзия чемпионатида кам, саноқли футболчи тўп тепмоқда. 

- "Саиф Спортинг" сизни нимаси билан ўзига жалб қилди ва қайси жиҳати сизда катта қизиқиш уйғотди?

- Клуб ОФК кубогида ўйнашни мақсад қилган. Шунинг учун ҳам шу клубни танладим десам муболаға бўлмайди. 

- Сир бўлмаса яна қайси хориж чемпионатларидан таклифлар тушди?

- Таиланд чемпионатидан ҳам чорлов қабул қилдим. Бироқ мен бу паллада ҳозирги жамоам билан шартнома имзолаб бўлган эдим. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика