RU

Последние новости

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  4 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Сирож Ҳамроев: "Машъал"нинг вазифаси ОЧЛга йўлланма олиш" Новости

Сирож Ҳамроев: "Машъал"нинг вазифаси ОЧЛга йўлланма олиш"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси ҳимоячиси Сирож Ҳамроев "Локомотив"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган кучли жамоа. Уларга қарши ўйин ҳар доим қийин бўлиб келган. Бугунгиси ҳам бундан мустасно эмас. "Локо" чемпионатда ҳам, ОЧЛда ҳам гуруҳда пешқадамлар сафида. Бу бежизга эмаслигини бугун ҳам исботлашди. Бугунги режаларимиз, ўйлаб қўйган тактикамиз иш бермади. Кейинги ўйинларда яхши ҳаракат қилиб, мухлисларимизни хурсанд этишга бор кучимизни сарфлаймиз. Буёғига доимо олға интилмоғимиз лозим. Мураббийимиз ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумда рақибни ушлашга ҳаракат қилишимизни таъкидлаганди. Аммо буни уддалай олмадик. Биринчи таймдаги белгиланган пенальти барча режаларимизни бузиб қўйди. Шунингдек, ҳимояда ҳам кутилганидек ўйнай олмадик. Биринчи бўлимдаги асосий вазифамиз аввало дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаслик эди. Аммо буни уддалаш қўлимиздан келмади. Якунда бу бизга панд берди. Чемпионат биз учун кўнгилдагидек бошланмаган эди. Дастлабки иккита турни ёмон ўтказгандик. Аммо "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг жамоа ўзига келишни бошлади. Ўтган турда эса "Навбаҳор"ни мағлуб этиб ушбу баҳсда аъло кайфиятда ташриф буюргандик. Жамоамизнинг ушбу мавсумдаги вазифаси ва мақсади Ўзбекистон кубогида зафар қучиш. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиб, кейинги йили ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика