RU

Последние новости

21:10"Реал" ёки ПСЖ эмас. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати фаворитининг номи айтилди  0 21:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  13 20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  8 20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  17 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6

Сийқаcи чиққан мавзу - ТАҚВИМ! Новости

Сийқаcи чиққан мавзу - ТАҚВИМ!

Бугун соат 19:30да "Пахтакор" 13-турнинг марказий ўйинида "Бунёдкор"ни қабул қилади.
Аммо бу ўйинни на стадионда, на ТВда кўриш имкониятига эга бўламиз. Кўпчиликнинг стадионга келмаслиги сабаби, уйда соат 21:00да ЖЧ ўйинини кўриш, бўлса, яна кимлардир бундай иссиқда кўчага чиққиси келмайди. Бундай паллаларда нажот ТВдан. Аммо айнан шу ўйинни ТВ тўғридан-тўғри кўрсатмайди. Бу ерда Аргентина - Бельгия ўйини бор.

Сал аввалроққа қайтамиз. ЖЧ пайтида танаффус эълон қилишга мен ҳам қаршиман, чунки ёзнинг чилласида дам олган маъқулроқ. Икки ойлик танаффус эса ортиқча. Биро лекини бор, ҳар доимгидек бизда лекини бўлади. ЖЧ тақвими тузиб чиқилганига неча йиллар бўлди. Айнан қайси кунда ўйинлар бўлишини ФИФА ўз тақвимида кўрсатиб қўйганига анча бўлди. Буни ҳамма биларди, шу жумладан ПФЛ ҳам.

2 ва 3 июль кунлари ЖЧ дам олди. 2 июль куни ҳам мундиал ўйинлари бўлмади. Тақвим тузишдаги эътиборсизлик натижасида ФИФА дам олган кунлари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ҳам бўлмади, ФИФА ўйинлари куни эса марказий ўйинларимиз ўтказилди. Бу нарсани ПФЛ бошиданоқ билганди. Лекин нима учундир эътиборсиз қолдиришган. Масалан, 1 июль куни мухлислар "Насаф" - "Бунёдкор", "Пахтакор" - "Локомотив" ўйинидан Аргентина - Швейцария ўйинини устун қўйдилар. Қаршидаги чемпионат ўйинида 20 000 нафарга яқин мухлис келган эди. "Насаф"ни финалга олиб чиқиши мумкин бўлган ўйинга эса саккиз минг нафар. Ваҳоланки, 2 июль куни ЖЧда биронта ўйин бўлмас эди. Худди шундай бугун мухлисларга "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини зиғирча ҳам қизиқ эмас, сабаби Аргентина - Бельгия билан ўйнайди.

Олий лигамиз ўйинларга бой эмас. Бор йўғи 26та учрашув. Лекин шуни ҳам 365 кунга тўғрилаб сиғдира олмаётганимиз ачинарли. Баҳор ва кузда ажойиб ҳаво ҳарорати  бўладиган бир пайтда, ёзнинг иссиғида жиззадек қовуриламиз. Мухлисларга яратилган шароитлар 10 баллик тизимда "0"га тенг. Ҳатто 0.01 ҳам эмас. Олий лига - 2014да Зомин ва Андижондагидан бошқа ҳамма стадионда бўлдим. Трибунада ўтирган мухлис бир қултум сувга зор. Ким келади бунақа шароитдаги стадионларга? Учрашув комиссарлари қаерга қараяпти? Кечирасиз, ВИПда ПФЛ ходимлари учун энг аъло шароит яратилиши ёддан чиқди, аммо уларга айтишим мумкинки, бу шароитлар фақат сизларда, атрофингиздаги секторларга бир разм солинг? Ҳа, тўғри айтасиз, сув қўйиб нима қилишади, мухлисни ўзи йўқ-ку!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика