RU

Последние новости

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  3 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди" Новости

Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"

Қишки трансфер ойнасида "Локомотив" сафига келиб қўшилган Шукрон Йўлдошев мавсум бошланмасидан иккинчи жамоаси сафига бориб қўшилди.

Дарвозабон янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлайди. Унга жамоа алмаштириши сабаби ва бошқа қизиқарли саволлар билан юзландик. 

- Бирорта ўйин ўтказмасдан "Локомотив"дан кетишингиз қизиқ бўлди. Аслида клуб билан келишув қандай эди ва эрта тарк этишингизга қайси омиллар таъсир қилди?

- "Локомотив" билан декабрь ойида келишувга эришгандим. Ҳаммаси яхши эди. Лекин якунда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоадан кетишга қарор қилдим. Клуб раҳбариятига мени тўғри тушунгани учун раҳмат айтмоқчиман. 

- Бунга "темирйўлчилар"нинг Суперлигада эмас Про лигада ўйнаши ҳам сабаб бўлдими? 

- Қийин савол бердингиз. Юқорида айтганимдек бу ерда асосий масала ўйин амалиёти. 

- "Навбаҳор"га ўтишингиз кўп куттирмади. Бу даражада тез юз беришини кутганмидингиз?

- Жамоадан кетганимдан сўнг "Навбаҳор" раҳбарлари алоқага чиқди. Узоқ ўйлаб ўтирмай келишувга эришдик. Барчаси тезда кечди. 

- Қишки трансферлар ойнасида "Сурхон", "Динамо" ҳам қизиқиш билдирганди. Қайси жамоада ўйнаб кетишингизга ишончингиз юқори эди?

- Миш-мишлар доим бўлган. Лекин бу икки жамоани олсак "Сурхон"ни танлардим. 

- Фаолиятингиздаги жамоаларга назар солсак "Навбаҳор" улардан анча фарқ қилади...

- Албатта, "Навбаҳор" Ўзбекистон гранди ҳисобланади. Бу жамоага қўшилганимдан хурсандман. Ўз ўйиним билан ёрдам бермоқчиман. 

- Қисқача саволларга ўтамиз. 2019 йил "Пахтакор-79" филмида суратга тушгансиз...

- Камерага қараб роль ўйнаш жуда қийин. Бу ерда ҳам ҳамма касбдаги каби профессионал бўлиш керак экан. 

- Шукрон Йўлдошев қайси автомобилни яхши кўради?

- "Ламборжини Урус".

- Дарвозабонлардан кимларни кўпроқ кузатасиз?

- Эдерсон, Куртуа, Зоммер.

- Бир йилда нечта қўлқоп алмаштирасиз?

- Тахминан 15-20 тадан кўп. 

- Бутса борасидачи?

- 4 та бутса етса керак бир йилга. 

- 10 йилдан сўнг...

- Худо хоҳласа А Серияда бўлишни истайман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика