RU

Последние новости

21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  2 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  2 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Биринчи лиганинг савияси йилдан-йилга тушиб кетмоқда” Новости

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Биринчи лиганинг савияси йилдан-йилга тушиб кетмоқда”

Кеча биринчи лиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор-2” – “Ғиждувон” (7:1) ўйинида мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг “Пахтакор-2” жамоаси бошлиғи Шуҳрат Раҳмонқулов билан суҳбатлашдик.
- Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, рақиб жамоа жуда ҳам бўш экан. Бу гапим билан уларни камситмоқчи эмасман. Лекин ҳақиқатдан ҳам ғиждувонликлар жиддий қаршилик кўрсата олишмади. “Пахтакор-2”ни кучли ўйин кўрсатди дея олмайман. Йигитлар ҳар доимгидек ўйинни намойиш этди. Рақиб жамоанинг кучсиз эканлиги илк дақиқаларданоқ билиниб қолди. 3-дақиқада ҳисоб очилгач, кейин ҳаммаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳисоб 4:0 кўринишга келганди. Энди ўзингиз хулоса қилаверинг. Айтишларича “Ғиждувон” Тошкентга бир нечта жиддий йўқотишлар билан келган экан. Балки тажрибали футболчиларининг йўқлиги уларга таъсир ўтказгандир.  

- Очиғини айтганда, биринчи лиганинг савияси йилдан-йилга тушиб кетмоқда. Бунга нима сабаб бўлаётгани ёки қандай қилиб савияни ошириш керак деган савол кўндаланг турибди. Аниқ бир нима дейиш қийин. Илгари биринчи лига ўйинлари бошқача руҳ остида ўтарди. Ҳозир ҳудди бир шаҳар биринчилигига ўхшаб қолгандек туюлмоқда. Оддий бир мисол айтадиган бўлсам, яқин-яқингача “Пахтакор-2”даги йигитлар ўйинга тушаётганида рақибдан озгина бўлсада, ҳайиқиб тушарди. Чунки биласиз бизда академия битирувчилари харакат қилади. Шу боис ўзларидан бир мунча тажрибали бўлган рақиблари олдида йирик ҳисобда таслим бўлмасмикин деган фикр янграрди. Бугунги кунда эса ёш футболчиларимиз ўйинга ҳотиржам чиқиб келишмоқда. Уларда ҳеч қандай қўрқув ёки ҳаяжон йўқ.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика