RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  2 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда. Бу яхши эмас" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда. Бу яхши эмас"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Сабаби, рақиб Ўзбекистон чемпиони. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ҳозир кийим алмаштириш хонасида йигитларга раҳмат дедим. Қаердадир хато қилдик, айниқса пенальтида, лекин натижа беллашувга мос бўлмади. Назаримда энг камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатгандик. Аммо ҳозир буни гапиришдан фойда йўқ.

Ҳамма ўз имкониятидан келиб чиқади. Давралар оралиғида ўйинчи ололмадик, аксинча икки нафар футболчи жамоамизни тарк этди. Бу ачинарли ҳол. Бироқ биз қараб ўтирмадик. Академиядан ёшларни таркибга жалб қилдик. Шу тартибда ишлаяпмиз.

Ҳужумдаги муаммолар бўйича курашяпмиз, бироқ кучимиз етмаётган ҳолатлар ҳам бўляпти. Оддий мисол, клуб билан шартномаси бор ўйинчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишяпти, катта-катта ваъдалар бериб чалғитишяпти. Бу яхши эмас.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика