RU

Последние новости

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  12 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  53 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Шуҳрат Мақсудов: "Албатта, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши, фақат жамоалар бунга лойиқ бўлиши керак" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Албатта, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши, фақат жамоалар бунга лойиқ бўлиши керак"

Coca-Coca Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Бунёдкор" мухлисларини, ишчиларини ва айниқса, футболчиларини ғалаба билан чин кўнгилдан табриклайман. Йигитларга ташаккур айтаман. "Сурхон"га кейинги ўйинларда омад!

- Мавсум бошланишидан олдин "Бунёдкор"га ва сизга ишонмаган одамлар талайгина эди. Ҳозир 5-ўрин кафолатланди. Жамоа охирги турда 4-ўрин учун ҳам кураш олиб бориши мумкин. Мавсум бошида жамоада номинал ҳимоячилар йўқлиги ва таркибни ўзингиз хоҳлагандек шакллантира олмаганингиз ҳақида айтгандингиз. Жамоанинг мавсум давомидаги асосий ютуғи нимада бўлди?

- Энг муҳими, ўзимга ишонган эдим. Бундан ташқари, ёрдамчиларим ҳамда футболчиларга ишонардим. Улар ҳар бир ўйинда кучли эканликларини исботлашди. Ҳеч ким меҳнат қилишдан тўхтамади ва мана ижобий натижалар кела бошлади. Ҳомийларга ҳам ўзим ва футболчилар номидан миннатдорлик билдирмоқчиман.

- Аутсайдер жамоалар келаси мавсумда Суперлигада 16 та жамоа бўлиши тарафдори эканликлари ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бунга сизнинг шахсий муносабатингиз қандай?

- Бу нарсани масъуллар ўйлагани яхши. Менинг вазифам – футболчиларни ўйинга тайёрлаш. Бу нарса менинг ваколатимга кирмайди. Албатта, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши, фақат жамоалар бунга лойиқ бўлиши керак. 3-4 турдан кейин сафар ўйинларига пул тополмаса, чемпионатга зиён келтиради. Шу боис бу масалани чуқурроқ ўйлаш лозим.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика