RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  2 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Хуштакдан кейин тўпни тепган футболчига сариқ карточка кўрсатилиши кераклигини ёш бола ҳам билади-ку. Нега мухлислар ҳакамни ҳақорат қилишади?" — Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Хуштакдан кейин тўпни тепган футболчига сариқ карточка кўрсатилиши кераклигини ёш бола ҳам билади-ку. Нега мухлислар ҳакамни ҳақорат қилишади?" — Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 8-тур доирасидаги марказий тўқнашув "Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.

- Қизиқарли тўқнашув юзага келди. Ўйиндаги азарт, кескинлик ва шиддат юқори бўлди. Чемпионат етакчилари ўйнашди, вазиятлар, сариқ карточкалар ва голлар. Бу ҳафта нафақат "Пахтакор" учун, балки "Барселона" ва "Аякс" учун ЕЧЛда аламли бўлди. Албатта бу ачинарли. Алам қилгани шуки, рақибда деярли юз фоизлик вазият юзага келмади. Ҳисоб 2:0га айлангач жамоа бўшашди. Шунингдек, бугун "Навбаҳор"ни қўллаш учун келган наманганлик мухлисларни ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Улар ўйин охиригача ўз суюклиларини тинимсиз олқишлаб, қўллаб туришди. Мавсум давом этади. Осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Барча баҳс қийин ўтмоқда. "Пахтакор" ўз йўналишида ҳаракатланишни давом эттиради.

- Жорий мавсумда илк бор ғалабани қўлдан чиқарганимизга асосий сабаблардан бири, бу рақибнинг муносиб қаршилиги. Шунингдек, биз жуда эрта бўшашиб, ўйин тизгини қўлдан чиқардик. Натижага ўйнашни бошлаб юборгач, кўпроқ орқага ўйнадик. "Навбаҳор" эса биринчи голни уриб олгач тезда ўйинга қайтди.  Балки жамоамизга қийин режим ҳам ҳалақит қилгандир. Чунки ҳар 4-5 кунда ўйин ўтказяпмиз. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шунга қарамай юқори даражада ўйнаётган жамоамизни мақтаб қўймоқчиман. Бу осон эмас. Ҳали айтганимдек, чемпионат давом этади. Биз эса йўл қўйилган хатолардан тегишли хулосалар чиқаришимиз керак. Тайёр ғалабани қўлдан чиқариш аламли. Лекин ҳисоб тенглашгач ҳам жамоамиз футбол ўйнади ва олдинга ўтди.

- Бир нарсани тушунмайман, нега ҳакам хуштагидан кейин тўпни тепиб юборган футболчига сариқ карточка кўрсатилса мухлислар уни сўкишади? Нега? Футболчи ҳакам хуштагидан кейин тўпни тепиб юбориши мумкинми? Футбол мактабидаги ёш ўқувчи ҳам хуштакдан кейин тўпни тепиб юбориш мумкинмаслиги ва шундай ҳолат руй берса, унда бу сариқ карточка эканлигини билади. Мухлислар нега шу пайт ҳакамларни ҳақорат қилишади? Тўпни ён чизиқдан ўйинга киритсак кимдир хато қилади. Аутдан оффсайд. Лекин биз бундай хатолар пайти ҳакамни жўр бўлиб ҳақорат қилмаяпмизку. Ҳамма адашади, хато қилади.

- Ҳисоб 2:2 бўлгач нега Аъзамовни чақирдим? Марко Симич қўлини кўтарди. Биз у ўйинни давом эттира олмаслигини айтяпти деб тушундик. Кейинчалик ҳаммаси жойидалигини билдирди. Шу боисдан бу ўзгаришни амалга оширишга ҳожат қолмади.

- Бикмаев? Ҳамма ишламоқда, ҳаракат қилмоқда. Тўғри, ҳужумчи гол уриши лозим. Мен ишонаманки, Марат ўз сонияларини топади ва голлар уради.

- Майдон майсаси тезкор футбол ўйнаш учун идеал ҳолатда. Бу нафақат бизга, балки рақибларга ҳам манзур келади деб ўйлайман. Бу айнан бизга керак бўлган даража ва сифат. Агарда жамоа сифатли футбол ўйнамоқчи бўлса, унда шундай майдонда тўп тепиш керак. Бизга меҳмон бўлиб келаётган жамоалар ҳам мазкур майдонда футбол ўйнаб роҳатланишмоқда деб ўйлайман. Буни эса кенгайтириш лозим. Мен ўз вақтида барча жойларда сифатли майдонлар бўлиши керак деганимда балки кулганлар бўлгандир, аммо жорий мавсумдан вазият яхшиланди. Наманганда узоқ кутилган сифатли майдон пайдо бўлди, "Бунёдкор" ўзгартирди, Қўқонда ва бошқа жойларда бу борада аҳвол яхшиланди. Бошқача йўл билан футбол ўйнаб бўлмайди. Юқори даражадаги сифатли футболни айнан мана шундай майдонда ўйналади. Қолган даражадаги футбол эса асфальтда, кўчада ёки залда ўйналади. Биз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олишни истаймиз. Бунинг учун эса ишлар шундай рўсинда давом этмоғи лозим. "Пахтакор"га келаётган жамоалардан сўранглар, уларда бизни майдонда ёқадими? Агарда ёқмайдиган бўлса ва улар тезкор футбол ўйнашни исташмаса, унда бизга ёқадиган футбол ўйнашадиган чемпионатлар: Италия, Испания, Англия ёки Германияда нега бундай кичик деталларга жиддий эътибор қаратилиши ҳақида ўйлаб кўришсин. Фақат бугунги кун билан яшаб, маълум бир ўйинда дуранг ёки натижа кўрсатишни ўйлаш ярамайди.

- Масалан биз билан дуранг ўйнаб, буни ғалабадек нишонлаш аслида бизга берилган баҳо. "Навбаҳор" бугун характер кўрсатгани ва ўйинга қайтганини алоҳида эътирофга лойиқ. Улар бугунги дурангни ғалабадек нишонлашди. Биз эса шундай катта ташаббусга эгалик қилиб, якунда буни бой бердик. "Пахтакор" бугун 2 очко йўқотди, "Навбаҳор" эса 1 очко қўлга киритди. Чемпионат етакчиларидан бирига қарши ўйнадик. Бугунги ўйинда рақиб намойиш этган характер учун уларни тик туриб олқишласа арзийди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика