Шота Арвеладзе РПЛ клубини бошқариши мумкин
05 янв 2022 13:12
Новости
Шота Арвеладзе РПЛ клубини бошқариши мумкин
"Краснодар" бош мураббийлиги учун номзодлардан бири 48 ёшли грузиялик мутахассис Шота Арвеладзедир.
Бугун "Краснодар" жамоа бош мураббийи Виктор Гончаренкони истеъфога чиқариш бўйича қарор қабул қилганди.
СЭ'нинг маълумотига кўра, Шота Арвеладзе "Краснодар"ни бошқариш учун номзодлардан биридир. Бунгача жамоани "Локомотив" (Москва) собиқ устози Марко Николич ҳам бошқариши мумкинлиги айтилган эди.
Арвеладзенинг сўнгги иш жойи Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бўлганди. У "шерлар" билан икки бор Ўзбекистон чемпиони ва икки бор мамлакат кубогига эга чиққанди. Бунга қадар эса мутахассис Туркиянинг "Кайсериспор", "Қосимпошшо", "Трабзонспор" ва Исроилнинг "Маккаби" жамоаларида ишлаган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии