RU

Последние новости

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  116 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" футболчилари тезроқ формага киришлари керак" Новости

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" футболчилари тезроқ формага киришлари керак"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.




"Ҳар бир ўйин жуда қийин ўтмоқда, мавсум боши бўлгани учун. Формага тезроқ кириш керак. Учта голдан ташқари яна 4-5та голли вазият бўлганди. Рақибда эса адашмасам биринчи таймда яримта вазият бўлди.

Биз чиройли голлар урдик. Ғалаба қозониш жуда муҳим эди. Биринчи таймда бироз секинроқ ўйнадик. Балки рақиб майдон марказида тўпни эркин бериб қўйгани учун шундай бўлгандир. Иккинчи таймда кўпроқ ҳужумга ўтдик, тўп узатишлар кўпроқ бўлди. Бир марта тўп устунга тегди. Иккинчи таймда чиройли ўйин ва чиройли голлар эвазига жуда муҳим ғалаба қўлга киритилди", - дейди Шота Арвеладзе.

- "Пахтакор" ўтган йилгидек агрессив эмасдек кўринмоқда...
- Худди шуни бошида айтдим. Мавсум боши бўлгани учун футболчилар тезроқ формага киришлари лозим. Ростини айтсам, Суперлигада иккала ўйинда ҳам рақиб деярли 10 киши бўлиб ҳимояланди. Мен кўпроғини хоҳлайман ва кўпроғини кутаман. Темп қўшиш керак, формага кириш керак. Балки ҳужумда агрессив эмасдирмиз бироқ 4та расмий ўйинда 10та гол урдик ва 2та гол ўтказдик. Ўйинни яхшилаш учун вақт бор, хатоларни кўриб чиқиш ва ишлашда давом этиш лозим.

- Дердийок ҳақида нима дейсиз?
- Ўйинга яхши қўшилди. Ҳақли равишда пенальти ишлади. Бундай ўйинларга қўшилиб кетиш қийин.

- Асад Собиржонов машғулотларда жуда ҳам ўзини яхши кўрсатмоқда. Унга қачон янада кўпроқ имконият берасиз?
- Жамоадаги барча бир-бири билан рақобатлашмоқда. Ҳамманинг ўз роли бор. Кимдир ўйинни бошлайди, кимдир тугатади. Таркибда яхши формада бўлмаганлар ҳам бор, улар билан ҳам ишлашда давом этамиз.

- Ўзбекистон чемпионатида деярли барча жамоа ҳимоявий ўйин намойиш этишади. Шу боисдан "Пахтакор" ҳимоячилари етарлича босимни ҳис қилишмаяпти. Буни қандай ҳал қилмоқчисиз?

- Камида 4та клуб ҳужумкор ўйнайди. Булар "Локомотив", "Бунёдкор", "Насаф" ва яна бир жамоа топилса керак. Сабаби уларнинг услуби шундай. Футбол шундай ОЧЛга ҳам, Суперлигага ҳам тайёрланиш керак. Ҳимоячиларга ҳам бундай вазиятда қийин, бутун ўйин давомида ҳеч қандай вазият бўлмайди ва битта ҳужум қимматга тушиши мумкин. Шу боис доим хушёр бўлиш шарт.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика