RU

Последние новости

17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   5 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  3

Шота Арвеладзе: “Ливерпуль” каби яхши ўйнаб ютқазгандан кўра, ёмон ўйнаб ютган яхши” Новости

Шота Арвеладзе: “Ливерпуль” каби яхши ўйнаб ютқазгандан кўра, ёмон ўйнаб ютган яхши”

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 5-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Персеполис” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе ва ҳимоячи Егор Кримец иштирок этишди.

“Олдинда бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. Агар гуруҳдаги вазиятга қарасак ҳам буни тушуниб олиш мумкин. “Персеполис” ҳозир тўплаган очкодан кўпроғига муносиб аммо бу футбол. Улар кучли клуб”, - Арвеладзе. 

“Эртанги ўйинда кўп нарса ҳал бўлади. Бизга фақат ғалаба керак қолган барча натижа бизни қийин аҳволга солиб қўяди”, - дейди Кримец. 

- Эртага рақибдан қандай ўйин кутаяпсиз?
- Улар доим бир хил ўйнашади. Эртага ҳам агрессив ва ҳужумкор ўйин кутаяпман.

- “Персеполис” бу мавсум ОЧЛда сафарда иккала ўйинда ҳам ютқазиб қўйди. Эртага бу сизларга қандайдир енгиллик берадими? 
- Бунга қўшилмайман. Улар сафарда ёмон ўйнашмаяпти. Билсангиз битта баҳсни нейтрал майдонда ўтказишди, футболда ким кўпроқ гол урса ўша жамоа ғолиб бўлади.

- Жамоа таркибида йўқотишлар борми? 
- Жасур Яхшибоев жароҳат олган. Достонбек Ҳамдамовда эса сариқ карточкалари сони иккита бўлган.

- Қайси омиллар эвазига рақибни мағлуб этмоқчисиз? 
- Рақибдан кўра кўпроқ гол уриш эвазига.

- Эртага натижа биринчи ўринда бўлади. Дейлик “Пахтакор” ёмон ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонса хурсанд бўласизми? 
- Албатта (кулади). “Ливерпуль” каби яхши ўйнаб ютқазгандан кўра ёмон ўйнаб ютган яхши.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика