RU

Последние новости

14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  0 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  2 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  0 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  7 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  4 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  4 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Шота Арвеладзе: "Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик" Новости

Шота Арвеладзе: "Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик"

Суперлига 21-турдан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор"(1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.




"Қишки ҳавода биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун ҳаво анча совуқ бўлди. Энди янада кўпроқ югуриш керак. Бу майдонда ўйнаш осон эмас. Мезбонларга ҳам бундай майдонда ўйнаш хуш келмаган керак деб ўйлайман. Майдон ҳолати ачинарли. Тез ва чиройли ўйин кўрсатиш қийин. Ўйинни назорат қилдик, ишончли ҳаракатландик. Тўртта чиройли гол урдик. Мезбонларда голдан ташқари яққол вазиятлар бўлмади. Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик",- дейди Шота Арвеладзе.

- Бугун учрашув назоратчи ҳакамига кўп эътироз билдирдингиз...

- Барчаси ҳиссиёт сабаб. Ҳар бир ўйиндан кейин ҳиссиётларга берилиб кетганим сабаб узур сўрайман. У ёнимда бўлгани учун ўйинни муҳокама қилдим. Диёр Ҳолматовни яхши дебют билан табриклайман. У илк баҳсдаёқ ҳафта голини уришга эришди. Бизда иқтидорлар бор ва улар ўсиб бориши керак.

- Мавсум якунланишига бешта тур қолди. "Пахтакор"ни чемпион деб ҳисоблайсизми?

- Биз бу борада яхши имкониятга эгамиз. "Машъал"да яхши жамоа ва тизим шаклланган. Бу жамоага омад тилайман. Бу клубдан ажойиб ўйинчилар етишиб чиққан.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика