RU

Последние новости

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  7 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  5 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  232 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  7 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  3 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

“Шўртан” сафига Александр Пишур келиб қўшилди Новости

“Шўртан” сафига Александр Пишур келиб қўшилди

Тошкентда навбатдаги тайёргарлик жараёнини олиб бораётган “Шўртан”жамоаси сафига янги футболчи келиб қўшилди.

Александр Волков томонидан муқаддам “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” клубларида тўп сурган украиналик ҳужумчи  Александр Пишур “оқ бўрилар” машғулотларига келиб кўшилди. Ушбу ҳужумчи айни кунларда жамоа кўригидан ўтмоқда.

Александр Волков шогирдлари 15 февраль куни  иккита назорат учрашувлари ўтказишни мўлжаллаган. Соат 10:00да бошланадиган баҳсда ғузорликлар, биринчи лига вакили “Оқтепа” жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Бунда Волков “Шўртан”нинг иккинчи таркибини майдонга туширади. Бу учрашув “Оқтепа” жамоаси майдонида бўлиб ўтади.

Сирғали туманидаги сунъий майдонда 15:00да бошланадиган назорат учрашуви эса “Қўқон-1912″ ёки “Сўғдиёна” жамоасига қарши бўлади. Бу учрашувда асосий таркиб ўйинчиларини майдонга тушириш режалаштирилган.

Фахриддин Чориев


Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика