RU

Последние новости

10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ёрқ эттиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  2 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  2 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  12 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам! Новости

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам!

Теги :  Шўртан
Бугун, 7 ноябрь куни, “Шўртан” профессионал футбол клуби ўзининг 24 йиллик ёшини қарши олмоқда.

Барчага маълумки, 1994 йилда ташкил этилган “Шўртан” клуби орадан ўтган давр мобайнида мамлакатимиз ва Осиё футболида ўзига яраша из қолдиришга муваффақ бўлди.
Жумладан, жамоа 2004 йили Ўзбекистон биринчи лигасида энг юқори поғонани эгаллади ҳамда шу муносабат билан 2005 йили олий лигада дебют қилди. Биринчи лига ғолиблигига “Шўртан” иккинчи маротаба 2014 йили ҳам эришди.

2010 йилги мавсум жамоа учун анча эсда қоларли тарзда кечди. “Оқ бўрилар” мамлакат кубоги финалигача етиб келишди. Олий лига мусобақасида эса ўз тарихларидаги энг юқори – 4-ўринни банд этишди. Бунинг меваси ўлароқ, Ғузор жамоаси кейинги мавсумда халқаро аренада ўз дебютини нишонлади. ОФК кубоги-2011 турнирида “Шўртан” 1/8 финалгача юриш қилди.

Клуб музейи 2015 йили яна бир соврин билан бойиди – ғузорликлар ЎзПФЛ кубогида ғолибликни қўлга киритишди.

Жамоа бугунги кунда Ўзбекистон Про-лигасида тўп сураётган бўлишига қарамай, “Шўртан”дек ўзига хос ва мос клубни юртимиз футбол шайдолари ҳар доимгидек баланд ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олишади. “Шўртан”нинг ашаддий ишқибозлари эса жамоани ҳар қандай ҳолатда ҳам ардоқлашади ва севишади.

Умид қиламизки, жамоамизнинг навбатдаги муваффақиятларини мухлисларимиз узоқ кутиб қолишмайди. Улар бизни мунтазам равишда қўллаб-қувватлашмоқдами, демак, биз ҳам яқин вақт ичида уларни юксак натижаларимиз билан хурсанд қилишга мажбурмиз.

Қадрли ва азиз мухлисларимиз, 24 йилдан буён “Шўртан” билан ёнма-ён, елкама-елка туриб келаётганингиз учун Сизга чуқур МИННАТДОРЧИЛИГИМИЗНИ изҳор қиламиз! Ҳамма-ҳаммага раҳмат!

Алоҳида ТАШАККУРНИ эса жамоамиз тузилган илк кундан бошлаб, яъни 1994 йилнинг 7 ноябридан берибизга яқиндан ғамхўрлик қилиб келаётган, клубни бир зумга ҳам эътиборсиз қолдирмайдиган бош ҳомийимиз – “Шўртаннефтгаз” МЧЖга билдириб қоламиз!

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика