RU

Последние новости

22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  12 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  3 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  4 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  7 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  36 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0

“Шўртан” ФКнинг "Малибу", "Ласетти", "Матиз" ва автобуси МИБ томонидан хатланди Новости

“Шўртан” ФКнинг "Малибу", "Ласетти", "Матиз" ва автобуси МИБ томонидан хатланди

Про Лига вакили Ғузорнинг “Шўртан” клубига Мажбурий ижро бюроси томонидан чора кўрилди.

Бу ҳақда Телеграмдаги “Qarshiliklar” (t.me/Qarshiliklar_Rasmiy) канали Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғига таяниб хабар бермоқда.

“Шўртан профессионал футбол клуби” Қарши туманлараро иқтисодий судининг 7.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан 110 миллион 663 минг 983 сўм ҳамда 27.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан 358 миллион 344 минг 988 сўм, жами салкам 470 миллион сўм солиқдан қарздорлиги мавжуд эди.

Огоҳлантиришларга қарамасдан, клуб қарздорликни бартараф этмагач, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан мажбурий тартибда ундириш белгиланди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни клуб раҳбари бошқарувидаги Малибу ва Ласетти ҳамда клубга тегишли бўлган Матиз русумли енгил автомашиналар ҳамда автобус хатлаб олинди.

Агар клуб   Бюро томонидан белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этмаса, бу автомашиналар сотувга қўйилиб, тушган маблағ орқали қарздорликни қоплаш чоралаши кўрилади” дея хабар бермоқда Телеграм ижтимой тармоғидаги “Qarshiliklar” (https://t.co/U205kdGpuT)  канали.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида клубга - бир неча йиллар "Насаф"да ишлаган Шамил Ярулин бош менежер, "Насаф"нинг собиқ сардори  Ботир Қораев бош мураббийи этиб тайинланганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо кейинчалик клуб матбуот хизмати клуб расмий сайтида ушбу хабарлар асоссиз эканлиги ҳақида (http://fcshurtan.uz/?p=9942 ) расмий баёнот берганди.

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика