"Шўртан": 13 нафар футболчи жамоа билан бирга эмас
13 июл 2013 12:11
Новости
"Шўртан": 13 нафар футболчи жамоа билан бирга эмас
Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бу йилги мавсумда сира ҳам ўзига ўхшамаяпти.
Бошидан молиявий қийинчиликларни ўтказаётган клуб турнир жадвалида аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Биринчи даврани 13-ўринда тугатган жамоа куни кеча йиғинни бошлади. Аниқроғи, мураббийлар штаби 11 июль куни футболчиларни Ғузорда йиғди. Моддий томондан анча қийналиб қолган клубни биринчи давра ўйинлари ниҳоясига етгач етакчи футболчилар бир кетин тарк этмоқда.
Жамоа бош мураббийи Зоир Тўрақуловни ҳам айнан ушбу йўқотишлар ҳозир бироз ўйга толдираётган бўлса ажаб эмас. Боиси биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган барча футболчилар ҳануз жамоа йиғинига етиб келишмаган. Фақатгина Асрор Алиқулов, Ботир Қодирқулов, Зоҳид Раупов, Александр Востриков ҳамда Аббос Омонов каби ўйинчилар қолган холос. Ушбу беш нафар асосий таркиб футболчилари билан бирга ёшлар жамоасидаги кўплаб ўйинчилар машғулотларда иштирок этмоқда.
Жамоа таркибига ҳозирча янги келиб қўшилган ўйинчилар йўқ. Ёдингизда бўлса, "Шўртан" литвалик посбон Павел Леус билан хайрлашишга қарор қилганди. Асосий дарвозабон Александр Корнейчук ҳам бугунги кунда жамоа билан бирга эмас. Шундай экан, ёшлар жамоасидаги дарвозабонларга ўзларини кўрсатиш учун имконият туғилди деса бўлади.
Юқорида атиб ўтганимиздек, "Шўртан" йиғинни катта йўқотишлар билан бошлади. Жамоа шарафини биринчи даврада ҳимоя қилган Александр Корнейчук, Павел Леус, Шукур Жумабоев, Иброҳим Отахонов, Шавкат Раимқулов, Ярослав Крушелницкий, Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев, Вячеслав Пономарёв, Павел Соломин, Артурас Фоменко, Азиз Мансуров, Жамол Отақулов бугунги кунда жамоа билан бирга эмас.
Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан" бугунги кунга келиб катта зарбага дуч келди. Шу боис бош мураббий олдида жуда катта ташвиш пайдо бўлди. Тан олиш керак, ҳозирги вазиятда жамоага номдор ижрочиларни олиб келиш ҳам мураккаб. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Исломбек Рустамбеков

Комментарии