Шомуродовга жиддий қизиқаётган "Салернитана" ўз сафига ЖЧ ва ЕЧЛ ғолибини қўшиб олди
02 фев 2024 21:24
Новости
Шомуродовга жиддий қизиқаётган "Салернитана" ўз сафига ЖЧ ва ЕЧЛ ғолибини қўшиб олди
Жером Боатенг "Салернитана"га ўтди.
Итальян клуби 35 ёшли "Бавария" ва Германия терма жамоаси собиқ ҳимоячисининг трансферини эълон қилди.
Жеромнинг олдинги клуби "Лион" бўлганди. Ўйинчи 2023 йилнинг 1 июлидан бери эркин агент мақомида эди.
Боатенг кузда 10 йил тўпган жамоаси бўлмиш "Бавария"га қайтиши мумкин эди ва ҳатто тиббий кўрикнинг илк қисмидан ҳам ўтганди. Аммо, Мюнхен клуби битимдан воз кечди. Сабаблар орасида мухлисларнинг салбий реакцияси ва Боатенгни оилавий зўравонликда айблаш қайд этилганди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Комментарии