RU

Последние новости

12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  3 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  4 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади Новости

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади

Жаҳон лигалари ассоциацияси (JLA) раҳбарияти июн ойида Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2023 йилда мазкур ассоциациянинг 45-аъзосига айланганди.

JLA Лигаларни ривожлантириш дастурини ишга тушираётган бўлиб, ташриф шунинг доирасида амалга оширилади. Ташкилот бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ мазкур дастурнинг илк иштирокчиси бўлиши юзасидан Лига бош директори Диёр Имомхўжаев билан келишиб олди.

2016-йилда асос солинган JLA бугунги кунда дунёнинг 47 та лигасини ўзида бирлаштириб улгурган. Улар орасида Англия, Испания, Италия, Франция ва Германия каби кучли бешлик аъзолари қаторида умумий ҳисобда УEФА'нинг 21 та, КОНКАКАФ'нинг 7 та, КОНМЕБОЛ'нинг 1 та, ОФК'нинг 5 та Лигаси бор. Осиё қитъасидан эса Ўзбекистон қаторида Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Ҳиндистон, Малайзия, Таиланд каби мамлакатлар лигалари ҳам JLA аъзолари ҳисобланади. Бугунги кунда ФИФА, ФИФПро ва бошқа бир қатор ташкилотлар Лигалар билан муносабатларни тартибга солишда айнан JLA билан ҳисоблашади.

Жорий йилдан JLA ўз аъзолари бўлган лигалар тузилмасини тубдан ўрганиш, уларнинг турли жабҳаларда қандай иш олиб бораётганини кўздан кечириш ва ривожланишига кўмаклашиш мақсадида Лигаларни ривожлантириш дастурини амалга оширишга киришди. ЎзПФЛ ушбу дастурнинг илк иштирокчисига айланаётганлигини мамнуният билан маълум қилади. Биз бу орқали Лига фаолиятига профессионал халқаро ташкилотларнинг баҳо бериши имконияти вужудга келаётгани, ўрганиш хулосалари Лиганинг истиқболдаги ривожланиш йўналишларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши мумкинлигини қайд этамиз.

Дастур доирасидаги ўрганишлар май ойидан расман старт олади. JLA Ривожланиш ҳамда тадқиқотлар бўлими бошлиғи Станислав Штипков бир ой давомида турли йўналишлар доирасида Лига билан мулоқот ўрнатади ва маълумотлар тўплайди. У июн ойи аввалида Тошкентга келиб, бир неча кун давомида Лига фаолиятини синчковлик билан кўздан кечиради. Кейинроқ эса JLA асосчиларидан бири сифатида тарихга кирган Жером Перлемутер ҳамда Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Бартанинг пойтахтимизга ташриф буюриши кўзда тутилган.

Тошкентга ташрифи давомида Жером Суперлига клублари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади. Унинг ўзи ва Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Барта клублар раҳбарлари иштирокида тақдимот ўтказади. 7-14 июн саналари оралиғида делегациянинг ЎФА раҳбарияти, шунингдек, Спорт вазирлиги раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика