RU

Последние новости

18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   2 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  11 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  11 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1

Шоҳруз Норхонов: «Бабаяннинг «Обод»га келиши ҳақида эшитдим» Новости

Шоҳруз Норхонов: «Бабаяннинг «Обод»га келиши ҳақида эшитдим»

Олий лигада биринчи давра якунига етган паллада турнир жадвалининг қуйи қисмида яққол аутсайдер деярли ойдинлашиб қолди.

Ўтган йили олий лигада дебютини нишонлаб, мавсум охирида кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолган «Обод» ҳозирча 9 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Қолаверса, жамоанинг иккинчи даврада қатнашиши ҳам даргумон.

Ушбу клубнинг етакчи футболчиларидан бири, ўтган йили олий лигада 14та гол урган Шоҳруз Норхонов билан уюштирган суҳбатимиз чоғида ушбу гап-сўзлар бежиз тарқамаганига амин бўлдик.

- Шоҳруз, биринчи давранинг сўнгги турини «Пахтакор»га қарши ўтказиб, йирик ҳисобда ютқаздинглар. «Обод» шундай мағлубиятга лойиқмиди?

- Менимча, ундай эмас. Шунчаки, ўша куни «Пахтакор» яхшироқ ўйнади ва юзага келтирилган вазиятлардан бизга қараганда унумли фойдалана билди. Қайсидир маънода, мағлубиятга ўзимиз ҳам сабабчи бўлдик. Рақиб жамоа футболчиларига эркин ҳаракат қилишлари учун имконият бердик.

- «Обод» биринчи даврани омадсиз ўтказди. Бу аввалдан кутилганмиди ёки ..?

- Очиғи, бундай бўлишини, шу даражада кўп очко йўқотишимизни кутмагандик. Лекин жамоамиздаги мавжуд шароитда ҳам йигитлар астойдил ҳаракат қилишди. Ҳар бир ўйинда ижобий натижа учун майдонга тушдик. Яъни, зиммамиздаги профессионаллик бурчини адо этишга интилдик.

- Шароитлар ростдан ҳам яхши эмасми?

- Бошқа жамоалар билан таққослаганда, яхши шароитда эмасдик, демоқчи бўлдим.

- Маошларни вақтида оляпсизларми?

- Кечикиб бўлсада оляпмиз.

- Охирги марта қайси ойнинг маошини беришди?

- Ҳаммасини десам ҳам бўлади.

- Маошлар берилаётган экан, унда муаммо нимада?

- Ўзига яраша бошқа муаммолар бор. Бир томондан омад ҳам бизга кулиб боқмаяпти. Баъзи ўйинларда рақибга нисбатан устунликка эга бўл-япмиз-у, лекин буни якуний натижада акс эттира олмаяпмиз. Қолаверса, тан олиш керак, рақиблар реал ҳолатда биздан кучлироқ.

- «Обод» олий лиганинг қолган жамоаларидан кучсизми?

- Бир қарашда буни турнир жадвалига қараб ҳам айтиш мумкин. Лекин биринчи даврада бизга кўпроқ омад етишмади. Асосий муаммолардан бири ҳам шунда бўлди.

- «Обод»нинг иккинчи даврада ўйнамаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Ушбу масалани клуб раҳбарияти ҳал қилади.

- Шундай гап борми?

- Матбуотда, кўчада, одамлар орасида мен ҳам шу ҳақида эшитдим. Юқорида айтганимдек, бу масалани жамоамиз раҳбарлари ҳал қилишади.

- Демак, ҳозирча вазият жиддийлигича қолмоқда, шундайми?

- Ҳа.

- Самвел Бабаян жамоани қабул қилиб олиши мумкинлигини айтишяпти. Бу хабарни сиз ҳам эшитдингизми?

- Эшитдим. Бу сўнгги пайтда миллий терма жамоадан сўнг энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири. Ҳамма учун жуда қизиқ мавзу.

- Агар шундай бўлиб чиқса, бу клуб учун яхши хабар бўладими?

- Менимча, шундай. «Обод» олий лигадаги иштирокини давом эттиради ва иккинчи даврада ўзини кўрсата олади, деб ўйлайман.


- «Обод»да қоласизми ёки жамоадан кетишингиз аниқ бўлиб улгурдими?

- Катта эҳтимол билан иккинчи даврани бошқа клубда бошлайман. Ўзим учун бир қарорга келдим.

- Лекин клуб раҳбарияти бунга осонликча рози бўлмаса керак?

- Ҳозирги ҳолатда кетишимга қаршилик кўрсатишмайди, деб ўйлайман.

- Мавсум бошида Тошкентнинг 3та жамоаси - «Бунёдкор», «Пахтакор» ва «Локомотив» сизни ўз сафига чорлаганди. Ўша таклифлар ҳали ҳам ўз кучидами?

- Ҳа, кучида деб ўйлайман. Таклифлар етарлича бўляпти. Ҳаммасини тарозига қўйиб, яқинларим билан маслаҳатлашиб, бир қарорга келаман.

- Шартноманинг ҳали икки йили бор, шундайми?

- «Обод» билан 3 йиллик битим имзолаганман. Кейинги йил сўнггида эркин агентга айланаман. Айни пайт трансфер ҳуқуқим «Обод»га тегишли.

- Клуб раҳбарлари бундан фойдаланиб, трансфер баҳосини жуда ошириб юборишлари мумкин. Бундан хавотирга тушмаяпсизми?

- Ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, олдинга қадам ташлашда давом этишим шарт. Бундай ҳолатда клуб раҳбарияти ҳам мени тушуниб, қўллаб-қувватласа керак. Айтишим мумкинки, «Обод» раҳбарияти кучлироқ жамоага ўтишим тарафдори.

- Демак, улар бунга қаршилик қилишмайди?

- Худди шундай.

- Қайси жамоанинг таклифи жиддийга ўхшаб кўриняпти?

- Мухлислар буни вақти келиб билиб олишади.

- «Бунёдкор»га ўтишингиз ҳақида ҳам хабар чиқди...

- Ҳа, бу маълумотни тасдиқлайман. Фикримча, ҳозирги ҳолатда айнан «Бунёдкор» мен учун энг тўғри танлов бўлади.

- Сизни шахсан Миржалол Қосимовнинг ўзи жамоада кўришни истаяптими?

- Билмадим, буни ҳам вақт кўрсатади.

- «Бунёдкор» устози билан гаплашдингизми?

- Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Лекин шахсан ўзим «Бунёдкор»га ўтиш тарафдориман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика