RU

Последние новости

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  215 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  18 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  9 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" қароргоҳини тарк этган Новости

Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" қароргоҳини тарк этган

"Насаф" жамоаси вингери Шоҳруҳ Гадоев айни пайтда клуб қароргоҳида эмас.


Шоҳруҳ Гадоев шу кунга қадар "Насаф" жамоаси билан машғулотларда иштирок этаётганди. Бироқ футболчи янги мавсум учун "Насаф" клуби билан шартномани узайтирганича йўқ. Куни кеча иқтидорли футболчи клуб лагерини тарк этган. Бугун ҳам Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" машғулотларида кўриниш бермаган.

Шоҳруҳ Гадоевга Баҳрайн клуби ва Тошкентнинг икки гранд жамоалари "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" томонидан ҳам жиддий қизиқиш бўлаётганди.  

"Насаф" клуби раҳбарияти ҳам Шоҳруҳ Гадоевга янги шартнома таклиф қилаётганди. Аммо томонлар ҳали келишувга эришишмаган.

Қайд этиш лозим, ўтган мавсумнинг охирида "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Шоҳруҳ Гадоевнинг ўйинларидан кўнгли тўлмаётгани ва Гадоевнинг ўйинларини мақтаётганларни футболни тушунмаслиги ҳақида матбуот анжуманида алоҳида тўхталганди.

Айни пайтда Шоҳруҳ Гадоев олдида бир қанча вариантлар мавжуд. Тез орада футболчи янги мавсумни қаерда бошлаши маълум бўлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика