Шимолий Лондон дербиси ёки икки азалий рақибларнинг жанги
18 ноя 2017 14:52
Новости
Шимолий Лондон дербиси ёки икки азалий рақибларнинг жанги
Ушбу турнинг илк учрашуви марказий ўйин ҳисобланади ва футболни севувчи мухлислар ушбу учрашувни томоша қилиш учун ишларини йиғиштириб, стадионга отланишади ёки телевизор олдига жойлашишади. Гап "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс ҳақида кетмоқда. Лондоннинг шимолида жойлашган бу икки клуб азал-азалдан бир-бирини чиқиштирмайди ва ҳар мавсум рақибидан баландроқ жойни эгаллашга ҳаракат қилади. Бугун худди шу мағрур жамоаларнинг навбатдаги жанги. Ҳозир бу жамоаларнинг Премьер-лигадаги ўзаро 50та ўйини, қизиқ маълумотлари ва тахминий таркиблари ҳақида тўхталамиз.
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
"Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳозиргача Премьер-лига доирасида 50 марта тўқнаш келишган. Бу жангларнинг 18таси "тўпчилар", 11таси эса "шпорлар"нинг ғалабаси билан якун топган. Энг кўп қайд этилган натижа дуранг (21та). Бу статистик маълумотларга қараб Арсен Венгер шогирдлари устунликка эга деб ўйлашингиз мумкин, аммо ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5та баҳсда 3та дуранг қайд этилган, 2та ғалаба эса "шпорлар" ҳисобида. "Реал" каби суперклубни таслим эта олган Маурисио Почеттино жамоаси "тўртинчи"ларни ҳам енгишга қодирлигини кўпчилик сезиб турибди.
"Арсенал" | Ўйинлар сони | "Тоттенхэм" | ||
---|---|---|---|---|
18 | Ғалабалар | 50 | Ғалабалар | 11 |
13 | Уйда | Уйда | 9 | |
5 | Меҳмонда | 21та дуранг | Меҳмонда | 2 |
ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР
- "Арсенал" "Тоттенхэм"га қарши сўнгги олтита баҳсда бирор марта ҳам "шпорлар"ни мағлуб эта олмаган.
- Гарри Кейн Премьер-лигадаги сўнгги 5та Лондон дербисида 6та гол урган. Фақат Эммануэль Адебайор (8) ва Робер Пирес (7) бу жамоалар тўқнашувида ундан гол уришган.
- Маурисио Почеттино ҳозиргача шимолий Лондон дербисида бирор марта мағлуб бўлгани йўқ (2та ғалаба, 4та дуранг), бироқ у "Эмирейтс" стадионида ўтказган сўнгги 3та ўйин дуранг билан якунланган.
ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР
"Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру ушбу учрашувда иштирок эмаслиги ойдинлашиб бормоқда. Шкодран Мустафи ва Дэнни Уэлбекларнинг майдонга тушиши сўроқ остида.
"Тоттенхэм"нинг асосий футболчилари Гарри Кейн, Деле Алли, Гарри Уинкс, Уго Льорис ва Мишель Ворм умумий гуруҳда ишлашмоқда. Тоби Алдервейрельд ва Виктор Ваньяма бу баҳсда майдонга иштирок этишмайди.
АПЛ. 12-турнинг тахминий таркиблари ФОТО
МУРАББИЙЛАР ФИКРИ
Арсен Венгер: "Бу дерби доимо курашларга бой бўлган. Биз ҳиссиётларни жиловлаб, диққатни бир жойга жамлаб, совуққонлик билан ўйнасак ғалаба бизники бўлади".
Маурисио Почеттино: "Бу баҳс 3 очкодан кўра каттароқ аҳамиятга эга. Ҳиссиётларга тўла ўтадиган бу баҳсда фақат 3 очко учун ўйнамаймиз".
Арсенал Шкодран Мустафи - 36', Алексис Санчес - 41' |
Премьер-лига . Тур 12 18/11/2017, 17:30 0
:
2
Завершен
|
Тоттенхэм |
Стадион: Emirates Stadium, 59530 зрителей
Главный судья: Майк Дин
Сайтимиз мухлислари бу дерби ҳақида қандай фикрда? Қайси жамоа яхши формада? уларнинг қай бири бугун ғалаба қозонади?
Комментарии