Шерзод Каримов: "Бахтиёр Ашурматов Андижонда яхши жамоа шакллантирмоқда"
08 мар 2016 11:40
Новости
Шерзод Каримов: "Бахтиёр Ашурматов Андижонда яхши жамоа шакллантирмоқда"
"Пахтакор" футболчиси Шерзод Каримов "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мавсум бошидан бери учта ўйин ўтказдик. Мағлубиятга ҳам учрагандик. Бугун ютишимиз лозим эди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик.
"Андижон" ҳам яхши тайёргарликка эга. Бахтиёр Ашурматов ҳам Андижонда яхши жамоа шакллантирмоқда. Йигитларни яхши тайёрлай оладиган мураббий.
Кейинги турда "Қўқон-1912"га қарши ўйнаймиз. Ҳозирча бу жамоа ҳақида бизда тўлиқ маълумотлар йўқ. Ўйингача маълумотлар тўплаб, шунга яраша тайёргарликлар олиб борамиз", - дея ўз фикрларига якун ясади Шерзод Каримов.
Азиз Тўхтамуродов

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии