RU

Последние новости

08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  3 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  4 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  9 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари Новости

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" 6-турни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин давомида қўқонликлар посбони Азизхон Исақов 9 марта жамоасини голлардан қутқариб қолди. Гарчи жамоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, Исақов қўлидан келган барча ишни қилди. Ўтказилган голда ҳам унинг айби деярли йўқ. Шу тариқа, Исақов 6-турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши мураббийи – Педру Морейра ("Пахтакор")

"Пахтакор" 6-турда Фарғонада "Нефтчи" клубига қарши ўйнади ва йирик ғалабага эришди - 4:0. Ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида гапни қисқа қилган Морейра каби биз ҳам кўп чўзиб ўтирмаймиз: Педру Морейра 6-турнинг энг яхши мураббийи.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси – Умар Адҳамзода ("Пахтакор")

"Пахтакор"нинг Фарғонадаги йирик ғалабасида қанот футболчиси Умар Адҳамзоданинг ҳиссаси катта бўлди. У иккита гол урди ва Риаскоснинг голида бевосита қатнашди. Марказий ўйин тақдирини ҳал қилган Умар Адҳамзода 6-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

Ўзи хунук гол уришни билмайдиган "Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев 6-турда ОКМКга қарши баҳсда иккита тўп киритди. Унинг биринчи голи анчайин чиройли чиқди. Футболчи ён чизиқ ёнида тўпни эгаллаб жарима майдонига яқинлашиб кучли зарба билан гол урди. Люпчо Дориев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика