RU

Последние новости

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  2 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Шерали Жўраев: “Ҳабиб Нурмагомедовнинг мухлисиман” Новости

Шерали Жўраев: “Ҳабиб Нурмагомедовнинг мухлисиман”

Бугун Навоийда 2019 йилги Суперлиганинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди.

“Қизилқум” - “Андижон” учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан сўнг “Қизилқум” сафида гол урган Шерали Жўраев билан суҳбатлашдик.

- Чемпионатга қизғин тайёргарлик кўрдик. Туркияда йиғин ўтказдик ва бир қатор кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувларни олиб бордик. Тайёргарлик аъло даражада ўтди. Бугунги ўйинга келсак чемпионатдаги дастлабки учрашувни ўтказдик ва жамоада ҳаяжон сезиларли бўлди. Бу биринчи ўйин ва насиб этса олдинда ғалабалар билан кўплаб мухлисларни янада хушнуд этамиз.

- Голни ўзгача нишонладингиз...
- Захирада ўтирганимда жамоадошларимга агарда майдонга чиқиб гол урсам, албатта Ҳабиб Нурмагомедовга ўхшаб нишонлайман деб айтгандим. Мен Ҳабибнинг мухлисиман. Майдонга чиқиб жавоб голини урдим ва ушбу услубида нишонладим. Бундан жуда хурсандман.

Дилдора Холбоева ёзиб олди




 


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика