"Шахтёр" бразилиялик ярим ҳимоячини 40 млн евро эвазига харид қилишга тайёр
29 мая 2021 18:27
Новости
"Шахтёр" бразилиялик ярим ҳимоячини 40 млн евро эвазига харид қилишга тайёр
Бразилиялик хавбек Педриньо Лиссабоннинг "Бенфика" клубидан кетиши ва фаолиятини Украина Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Ярим ҳимоячига Донецкнинг "Шахтёр" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу жамоани яқинда италиялик Роберто де Зерби қабул қилиб олган.
"Кончилар" раҳбарияти 23 ёшли футболчининг трансфери учун 40 милилон евро ажратишга тайёр. Томонлар музокаралар олиб боришмоқда ва келишувга яқинлар.
Педриньо ўтган мавсум Португалия чемпионати доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии