RU

Последние новости

14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  2 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  49 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  3 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  6 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4

Шавкат Саидов: Тенг кечган учрашувда омадимиз чопди Новости

Шавкат Саидов: Тенг кечган учрашувда омадимиз чопди

“Металлург” – “Қизилқум” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг учрашув ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи:  - Мусобақа жадвалида ёнма-ён бораётган жамоаларнинг баҳси ҳамиша муросасиз курашлар остида кечади. Зеро қайд этиладиган натижа жамоанинг кейинги мавқеини белгилаб бериши аниқ. Шу маънода биз ҳам ён қўшниларимиз – “Қизилқум” жамоасига қарши кечадиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи таймда иккила жамоанинг ҳам ўйини қовушмади. Чемпионатимизда юзага келган танаффус клубларнинг ўйинига таъсир ўтказмасдан қолмаганлиги сезилди. Аммо вақт ўтгани сари иккала жамоа ҳам ўз ўйинини топиб борди. Шу боисдан ҳам икки хил таймнинг шоҳиди бўлдик.

Иккинчи тайм мухлисларга манзур бўлди, деб ўйлайман. Жамоалар ҳужумкор футбол намойиш этишди. Ҳар иккала клубда гол киритиш имкониятлари бўлди. Тайм ўрталарида Жасур Ҳасанов дарвозабонимиз билан яккама якка чиққан пайтда, тўғриси омадимиз чопди. Суҳроб Султоновнинг ҳам вазиятни ўқий олганлигига тасанно. Бу эса футболчиларимизни ўйин охирида руҳлантириб юборди ва сўнгги дақиқада уюштириган шиддатли ҳужумимизда Зоҳид Абдуллаев муҳим голини киритди. Навоийликлар ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Улар жуда яхши шаклланган жамоани барпо этишган. Шу йўнилишдаги изланишни давом эттираверишса яқин орада совринли ўринлар учун курашадиган клубга эга бўлишади. Уларга кейинги учрашувларда омад тилайман, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика